UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади Янгиликлар

«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 7-турида “Сўғдиёна” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди.
6-дақиқада Сирож Ҳамроев қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг жарима майдонига кираверишда берган кучсиз зарбасини дарвозабон қайтарди. Мезбонлар ҳимоячилари ўнг қанотда Даврон Ҳошимовни ўтказиб юборишди ва у бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Бироқ Александр Меленчук аниқ ҳаракат қилди. Тўп учун кураш асосан майдон марказига кўчди. 

27-дақиқада Жора Оганесян томонида жарима майдонига ошириб берилган жарима зарбаси анча хавфли кўриниш олди. 30-дақиқада тошкентликларнинг бурчак зарбасида голли вазият вужудга келди. Яна Меленчук ўз ўрнида. 36-дақиқада "Пахтакор"нинг қарши хужумида Жора Оганесян ва Игорь Сергеев томонидан ташкиллаштирилган комбинацияда Сергеевга аниқлик етишмади. Ҳолмуҳаммедов ўнг қанотдан бир неча ҳимоячини ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирди ва пастлаб берган кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Биринчи бўлим якунланди.

48-дақиқада Жаводулло Иброҳимовнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан дарвоза томон берган зарбаси анча хавфли бўлди. 50-дақиқа Темурхўжа Абдуҳолиқов Мерзляковни қулай вазиятга чиқарди. Мерзляковнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

Қарши хужумда Илҳом Комилов меҳмонлар жарима майдонида дарвоза томон кучли зарба берди ва тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Боян Миладинович бир неча ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Ҳар иккала жамоа ҳам гол уришга ҳаракат қилмоқда. Жиззахликлар асосан қарши ҳужумларда кўпроқ тер тўкишмоқда. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди. Бу вақтда ҳам ҳеч бир томон гол ура олмади. Шу тариқа "Сўғдиёна" ўз уйида "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0 (0:0)

Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), В. Нажафалиев (Тошкент).

«Сўғдиёна»:
1.Александр Меленчук, 2.Жаводулло Ибрагимов, 3.Илҳом Комилов (4.Асил Бегимқулов, 79), 5.Илёс Қурбонов (9.Хуршид Йўлдошев, 62), 6.Муроджон Тошматов, 13.Жалил Кимсанов, 18.Сухроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 22.Ориф Мамажонов (25.Сардор Қаххоров, 76), 24.Элёр Орипов, 41.Аюбхон Нўъмонов.

«Пахтакор»:
12.Александр Лобанов, 3.Ғулом Ўрунов (4.Боян Миладинович, 70), 5.Акбар Исматуллаев, 6.Мурод Холмуҳаммедов (38.Аббос Махсталиев, 63), 7.Кахи Махарадзе, 9.Темурхўжа Абдухолиқов, 10.Жора Оганесян (15.Жамшид Искандеров, 46), 19.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак.
 
Огоҳлантиришлар:
Т.Абдуҳолиқов (60), Ж.Кимсанов (90+3)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика