UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз" Янгиликлар

Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳимоячиси Муҳаммадали Мусахонов Италия билан баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

- U-17 ЖЧдаги 4 та ўйин ҳақида айтиб ўтсангиз. Сизга ҳимоячи сифатида қайси баҳс қийинроқ ўтди?

- Ирландия билан ўйинни энг қийналган ўйинимиз эди дея оламан. Кучли рақиб экан. Худо хоҳласа, Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз ва мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Италия қанчалик ўрганиб чиқилди?

- Италия билан баҳсга тайёргарлик қизғин паллага кирди. Италияликлар ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдик. Худо хоҳласа, баҳсга тайёрмиз. 

Ҳар битта ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Эртага ҳам улардан фаоллик кутамиз, биз ҳам шунга яраша ғалабани тортиқ қиламиз деган умиддаман.

Эслатиб ўтамиз, U-17 ЖЧ нимчорак финали доирасидаги Италия билан учрашув эртага 17:30 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика