UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  20 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  4 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31

Славче Войнески: "2-турда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз" Янгиликлар

Славче Войнески: "2-турда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз"

Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "шерлар" устози Славче Войнески қуйидаги фикрларни билдирди. 

"Ал Таъавун" – мезбон жамоа. Улар янги мураббий билан бошқача ўйнашни бошлашди. Рақиб ҳурматга сазовор жамоа. Улар мухлислари қаршисида яхши ўйнаб, ғалаба қозонишди. Биз иккинчи баҳсда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз.

"Сепахон"нинг стандартларда яхши ўйнашини билардик. Футболда баъзан шундай бўлади. Кичик хато ёки ҳолат ўйинни ўзгартириб юборади. Камчиликларни кўриб чиқиб, тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ҳамиша жамоа ўйинини таҳлил қиламиз, бунга эътибор қаратамиз. Ўтган ўйиннинг ўзида ёмон ўйнамадик, аммо хатоларга ўзимиз йўл қўйдик.

Таркибимизда йўқотишлар мавжуд эмас. Барча эртанги беллашувда иштирок этишга тайёр", – деди Славче Войнески.

2-тур доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" беллашуви 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси 01:15 да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика