Симеоне Дибалани "Атлетико"да кўрмоқчи
23 мар 2023 11:40
Янгиликлар
Симеоне Дибалани "Атлетико"да кўрмоқчи
"Атлетико" ёзги трансфер ойнасида "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибалани сафига қўшиб олмоқчи.
Айтишларича, Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне аргентиналик футболчини чиндан ҳам ўз жамоасида кўриш истагида.
Футболчининг римликлар билан шартномасида хориж клублари учун 12 миллион миқдордаги товон пули кўрсатилган. Манбага кўра, "Атлетико" раҳбарияти аллақачон ҳужумчининг агентига таклиф жўнатиб, керакли тўловни тўлашга тайёрлигини билдирган.
"Матрасчилар" ўтган ёзда футболчининг "Ювентус" билан келишуви тугаши биланоқ, Дибалани қўлга киритмоқчи бўлганди, аммо кейин у "Рома"га ўтишни маъқул кўрди. Пауло жорий мавсум "сариқ-қизиллар" сафида 29 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар