Силва "Эвертон" раҳбарияти билан учрашди
24 ноя 2019 21:20
Янгиликлар
Силва "Эвертон" раҳбарияти билан учрашди
"Эвертон" бош мураббийи Марку Силва Премьер-лиганинг 13-турида "Норвич"га қарши учрашувда (0:2) енгилгач, клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Хабар қилинишича, ўйиндан сўнг Марку Силва клуб эгаси Фарҳод Мошири ва "Эвертон" директорлари билан ўз келажаги тўғрисида суҳбатлашди.
"Эвертон" ички чемпионатдаги сўнгги тўққиз учрашувнинг олтитасида ютқазди. Кейинги ўйинларда "Эвертон" "Ливерпул", "Лестер" (икки марта), "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" билан ўйнайди.
Жамоа 14 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар