UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  10 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  29 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  17 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  14 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  9 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  2 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  59 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  37

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган? Янгиликлар

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида "Олимпик" ва U-23 терма жамоамиз посбони Шукрон Йўлдошев билан суҳбатлашдик.

— Шукрон, 2022 йилги мавсум қандай ўтди? Ўзингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Ортда қолган мавсумда ижобий ва салбий лаҳзаларни бошдан ўтказдик. Йил жуда қийин ўтди, деса ҳам бўлади. Шунга қарамай, ҳеч нарсадан нолимайман. Қанақа бўлмасин, ҳаётимизда рўй берган воқеалар аллақачон тарихга айланди, энди бор эътиборни янги мавсумга қаратиш керак. Шунингдек, ўзимни кўрсатишим учун имконият бераётган мураббийларимизга катта миннатдорчилик билдираман.

— Фужайрада кайфият қанақа?

— Жамоамизда дўстона ва самимий муҳит шаклланганини биласиз. Ҳамма ишлаяпти. Яқинлашаётган 2та ўртоқлик ўйинида заиф томонларимизни кўриб олишимиз, шу орқали кейинги ўйинларга яхшироқ тайёрланишимиз керак. Бунақа баҳслар шу жиҳати билан жуда муҳим.

— Дарвозабонлар билан ким ишлаяпти?

— Биз билан ҳалиям тажрибали мутахассис Анвар Рашидов шуғулланяптилар. 

— Кўпинча футбол ўйнолмайдиган болалар дарвозага қўйилади. Сизда ҳам шунақа бўлганми?

— Йўқ. Аввало, дадам ҳам дарвозабон эканликларини айтишим керак. Улар "Inter sport 40+" жамоасида ўйнайдилар. Биласиз, кўплаб футбол юлдузлари фаолиятини якунлаганидан кейин фахрийлар турнирларида қатнашиб юради. Мен болалигимда шунақа ўйинлардан бирини томоша қилган эдим. Отам 5 пенальтидан  3тасини бартараф қилганлар. Ўша лаҳзада профессионал дарвозабон бўлиш истаги пайдо бўлган. Оталар ҳар доим ўз фарзандлари учун қаҳрамон бўлишади...

— "Олимпик"даги барча футболчиларга ҳозир яхши таклифлар бор. Шукрон Йўлдошев 2023 йил жамоада қоладими?

— Йўқ, мен "Олимпик"да қолишга қарор қилганлардан бириман.

— Шукрон, суҳбат учун раҳмат! 2023 йилда катта омад тилаймиз.

— Таклиф учун раҳмат! Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, барча жамоаларимизга янги мавсумга яхши, энг муҳими, жароҳатларсиз тайёрланишни тилайман.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика