UZ

Сўнгги янгиликлар

16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  7 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди"

Про-лиганинг 4-туридан олган "Дўстлик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- "Бухоро" жамоаси маҳорат ва тажриба бобида устун эканлиги ўйин давомида сезилди. Таркибимиз ёш, бугун хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Масалан 2 та гол ҳам стандарт вазиятлардан киритилди. Биз шу каби вазиятларда янада кўпроқ ишлашимиз лозимлигини кўриб олдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.


- Таркиби ёш футболчилардан иборат жамоалар тажрибали футболчилари бор бўлган клубларга қарши ўйинда қийналишмоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?


- Ёшларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак. "Бухоро"да ўйнаётган футболчилар ҳам 5-6 йил олдин шунақа ҳолатда эди. Барчаси ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди, ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти зарур.


- Дастлабки 4 та турда 4 та мағлубият. Бу жамоа руҳиятига таъсир кўрсатмайдими?


- Кўрсатади албатта. Лекин биз ишлашда давом этаверишимиз керак. Қанча кўп ишласак, натижаси бўлади. Ҳозир ёш футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишда қийналишаяпти. Бироқ, бу ўткинчи ҳолат. Масалан бугунги ўйинимиз аввалгиларидан яхшироқ чиқди. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб борамиз. Бугун баъзи  вазиятларда кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика