UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  3 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  103 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  7 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман" Янгиликлар

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман"

Кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) баҳсидан сўнг "темирйўлчилар" сафида энг яхши ўйин кўрсатган футболчилардан бири Шуҳрат Муҳаммадиев интервью берди.

"Ўйин яхши бўлди. Ҳар икки жамоа охиригача кураш олиб борди. Биласиз, Кубок ўйини чемпионат баҳсларидан фарқ қилади. Биз биринчи таймда бироз бўш ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлимда вазиятни қўлга олдик.

"Андижон" менда илиқ таасурот қолдирди. Улар ҳам охиригача ҳаракат қилишди. Ўйиндан олдин "Андижон"да футболчиларни руҳлантириш кучли бўлган экан.

Ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман. Ўша вазиятда омадим ҳам келди ҳисоблайман. Ҳимоячи бўлганим учун менга кўпроқ голли тўпларни узатиш ёқади, аммо бу ўйинда ўзим ҳам гол урдим. 

Кубок доирасида навбатдаги учрашувни ўз майдонимизда "Турон"га қарши ўтказамиз. Мана шу баҳсда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Шуҳрат Муҳаммадиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика