UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  0 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  3 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  20 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1

Шуҳрат Мақсудов: "Учрашувдан олдин турнир жадвалига қараш ёмон оқибатларга олиб келишини билар эдик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Учрашувдан олдин турнир жадвалига қараш ёмон оқибатларга олиб келишини билар эдик"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.





"Ғалаба билан "Бунёдкор" жамоаси мухлислари ва раҳбариятини чин қалбимдан табриклайман. Айниқса ишқибозларга катта раҳмат айтаман. Бундай ўйин бўлишини олдиндан сезгандик. Турнир жадвалига футболчилар истайсизми ёки йўқми барибир қарашади. "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг бу борада ҳар куни таъкидладик. Чунки бу яхшиликка олиб келмасди. Лекин инсонийлик фактори бунга сабаб бўларди. Илк дақиқалардан қандайдир рақибни менсимасдан ҳаракат қилгандек бўлдик. Худога шукур якунда ҳаққоний ғалабага эришдик. Тўғри ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ йигитларнинг меҳнати, ишончи билан уч очкони қўлга киритдик. Четлатиш ҳам ўз сўзини айтмасдан қўймади. "Турон" жамоаси ҳам ҳаракат қилди. "Чўкаётган инсон чўпга ҳам таянади",- деб бежиз айтишмаган. Уларни тушунаман. Футболчиларга катта раҳмат айтаман",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

- Бугунги ғалабада рақиб футболчисининг ҳам қизил карточка олгани қай даражада таъсир қилди? Улар бир киши кўп бўлган вазиятда кескинроқ ҳужумлар уюштиришаётганди. Бир қарашда устунлик улар томонига ўтиб кетгандек бўлди...

- Тўғри айтдингиз. Қайсидир маънода ишимизни енгиллаштирди. "Турон"га ҳозирги вақтда ғалаба зарур. Уларнинг олдинга боришини билган ҳолда қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдик.

- "Турон" Про лигага тушиб кетиш учун асосий давогар бўлиб турибди. "Бунёдкор" барча жамоаларга қарши ўйнаб чиқди. Нима деб ўйлайсиз ўйин жиҳатдан Яйпан клуби энг кучсизими?

- Йўқ, бундай ўйламайман. Чунки кўриб турибмиз, "Андижон"ни ҳам Суперлигадан чиқиб кетади, дейишмоқда. Бироқ Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйнаб кетди. Футболда билиб бўлмайди. 

- "Бунёдкор" учта ўйиндан сўнг энди ғалаба қозонди. Бу орада "Насаф" ва АГМК фаоллашди. Совринли ўринлар учун имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Буни мавсум охирида биламиз. Ҳар бир ўйинда чиройли ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Мавсум якунлангач ҳаммаси маълум бўлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика