UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчилар билан натижа қилишни истардим. Ёшларни биз ўйнатмасак йўқолиб кетади" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчилар билан натижа қилишни истардим. Ёшларни биз ўйнатмасак йўқолиб кетади"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.




"Авваламбор ассалому алейкум. Наманганда ўйин шундай кескин ўтади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жамоанинг асосий ютуқларидан бири. Бугун ҳам 27 мингга яқин ишқибоз ташриф буюрди. Ўйин дурангга мос эди. Футболчиларимга раҳмат айтдим. Тўғри ёш футболчиларимиз хатога йўл қўйди. Лекин шу орқали улар ўсишга эришади. Эртанги кунга яхши тажриба орттиришмоқда.

- Жамоа ёмон ўйин кўрсатмади. Мағлубиятга лойиқ эмасди. Лекин таркибда етакчи етишмаётгандек кўринмоқда. Давралар оралиғида ўйинни қўлга оладиган футболчи олиш мақсади қўйилганми?

- Тўғриси ҳозирча бундай мақсадимиз йўқ. Биз мавсум бошида мақсад қўйганмиз. Бош ҳомийимиз бизга тўғри йўл кўрсатганлар. Академиямиз Марказий Осиёдаги энг яхшиси. Уларни биз ўйнатмасак йўқолиб кетади-ку. Ўзбекистонга ҳам зарар. Ҳамма мураббий ҳам бунга қўл урмайди. Мен ҳам тайёр футболчи олиб натижа кўрсатишни истардим. Ҳомийимиз билдирган ишончни оқламоқдамиз. Биз тўғри йўналишдамиз. Футболда ғалаба ва мағлубият бирга юради. Буни тўғри тушунишимиз керак. Болаларни келажаги бор. Фақат сабр, вақт ва ишонч керак.

- "Навбаҳор" ўринбосарларида тўпурар бўлган Хусайн Эргашбоев нима учундир "Бунёдкор"да кўринмаяпти...

- У жамоада. Доим 18талик рўйхатга кирмоқда. Сўнгги ўйинларда жароҳат олганди. Бу ерда нима учун ўйнаб кета олмаганини билмайман.

- Биринчи саволим ҳакамлик ҳақида. Уларнинг ҳаракатидан қониқдингизми? Иккинчи саволим "Навбаҳор"нинг жорий йилдаги салоҳиятини қандай баҳолайсиз?

- Дастлабки саволингизга жавоб беришни истамасдим. Чунки менинг зиммамдаги иш эмас. Албатта бундай шароит, футболчилар, мухлислар билан клуб олдига юқори мақсад қўйилади. Мақсадсиз ҳаётни қизиғи йўқ. "Навбаҳор" шундай таркиб билан чемпионлик учун курашмаса уят бўлар

- Ўтган ўйиндан сўнг мухлислар истеъфо ҳақида ёзишди. Фикрлар билдиришди...

- Ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат. Мен ўқимайман ҳам. Қизиғи йўқ очиғи.

- "Олимпик" билан ўйиндаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

- Бундай ўйинлар бўлиб туради. Ҳақиқий футбол ичидаги инсон, виждони бор инсон тўғри тушунади. "Манчестер Сити" ҳам ютқазди. Бразилия пайтида 1:7га мағлуб бўлган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика