

"Марсель" ҳужумчиси ЧЛ тарихида бир ўйинда 3та самарали ҳаракат амалга оширган энг катта ёшдаги футболчига айланди.
Кеча марселликлар 2-турда "Аякс"ни (4:0) мағлуб этди. Габонлик форвард ушбу баҳсда 2та голга ассистентлик қилиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйди. Обамеянг бу ишни 36 ёш 104 кунлигида амалга оширди.




