UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  2 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  3 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик" Янгиликлар

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев МТЖ октябрдаги ФИФА кунларига иккинчи рақиб топа олмагани бўйича изоҳ берди.

"Ўртоқлик ўйинлари бир ой олдин эмас, балки анча олдин тасдиқланади, шунинг учун октябрь ойининг биринчи санасида ҳали рақиб топа олмаганимизнинг илдизи сентябрга бориб тақалмайди.

Кузги ўйинларни ўтган йилдан бери излаб юргандик. Октябрь ойи учун бизда Аргентина ва Уругвай иштирокидаги Хитойдаги ўтказиладиган мусобақа варианти бор эди. Бу турнир ҳақида Равшан Сайфиддинович Эрматовнинг ўзи Хитой ассоциацияси раҳбарияти билан шу йилнинг баҳорида Малайзиядаги ОФК Конгрессида бўлганимизда гаплашганди. Бироқ, маълум ички сабабларга кўра, Хитой бу ўйинларни бекор қилди (охир-оқибат, ўзи ҳам октябрь ойида ўйнамайдиган бўлди), ўйинлар ҳомийси бўлган Хитой компанияси эса биз билан ушбу учрашувлар бўйича музокараларни давом эттирди, лекин энди ўйинлар Хитойда эмас, Малайзияда ўтказиладиган бўлди.

Маълум бир босқичда Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса 9-октябрь куни Малайзияда Уругвай билан ўйинни тасдиқладик. Шундан келиб чиқиб, октябрь ойининг иккинчи санаси - 13 ёки 14-октябрь учун вариантларни изладик. Аммо, август ойида Уругвай бизга 9-куни ўйнай олмаслигини маълум қилди ва ўйинни 13-октябрга кўчиришни ёки ўйинни бекор қилишни сўради.

Октябрь ойининг иккинчи санасига бўлган келишувларимизни бекор қилдик. Охирги паллада 9-октябрга вариантлар қидира бошладик. Юқори молиявий сўровлар туфайли Боливия билан келишувга эриша олмадик. Якунда улар Иордания билан ўйнайдиган бўлишди, Марокаш эса бизга қари фақат ўз майдонида ўйнашга тайёр эди. Россия билан бўлган вариантни Хитойдаги мусобақа эҳтимоли пайдо бўлгани туфайли олдинроқ бекор қилиб юборгандик. Ушбу учта терма жамоа октябрь ойида расман МТЖ билан ўртоқлик ўйинида иштирок эта олишини тасдиқлаган эди.

Буёғига бундай тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Ноябрь ойида кўплаб яхши даражадаги Африка терма жамоалари билан ўйнаш имконияти бўлади. Келаси йил март ойида эса Португалия терма жамоаси билан ўйнашимиз мумкин. Равшан Ирматовнинг шахсан ўзи собиқ ФИФА ҳаками ва ҳозирги кунда Португалия футбол федерацияси президенти Педро Проэнса билан гаплашганди. Шунингдек, Тошкентда FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилиш имкониятимиз бор. ФИФАнинг янги мусобақасини ўтказиш учун аризани йил бошида топширган эдик. ФИФАдан эса яқиндагина жавоб келди, Жанни Инфантино Тошкентга келган вақти.

1-июнда эса ЖЧ-2026 мезбон терма жамоаларининг бири билан ўйнаймиз. Келишув имзоланиб ҳам бўлган. Муҳими, мундиалда ушбу терма жамоа билан бир гуруҳдан жой олмасак бўлгани," - дея ёзмоқда Шерзод Игамбердиев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
01 окт 10:11:29
Холмирзаев Комил
РАВШАН ЭРМАТОВ УФА ДА. ИШ БОШЛАГАНИДАН. КЕЙИН. ФУТБОЛ ИМИЗДА УЗГАРИШ ЛАР КУЗАТИЛЯТИ ЖАХОН ЧЕМПИОНАТ ЛАРИ НИ КУРГАН ТАЖРИБАСИ АС КОТЯПТИ
+1   
01 окт 11:50:23
Okeni Arsenali qaytdi!
Tema umuman boshqa Lekin kommenta biz chuqalash bn bandmiz.
+1   
01 окт 09:36:48
NEWS 24
Yaxshi raqiblar faqat bollar jarohatlarsiz oyin amaliyoti bilan borsa bolgani
+1   
01 окт 09:31:16
Тож
Равшан Эрматов билан Равшан Ирматов ака-уками? Матнда шунақа шекилли?
   
01 окт 23:28:37
Haqiqat-2
йуцу цйвцв ывыжфдвыф в фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birinchi raqib Quvayt bo'larkan
Ха рахмат
   
01 окт 17:49:41
Azizxon Sodiqxojayev
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан Эрматов билан Равшан Ирматов ака-уками? Матнда шунақа шекилли?
Улар адаш, фамилияларида ўхшашлик бор. Бири "Эрматов", бошқаси " Ирматов" лекин икковини отаси бир Сайфутдинович. Иккови машхур хакам бўлган.
"Иван Васильевич касбини ўзгартирди" да "унда эрингиз иккита экан да?" деган жойини эслатиб юборди. ????
   
01 окт 17:40:19
uzb
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан Эрматов билан Равшан Ирматов ака-уками? Матнда шунақа шекилли?
Қариндош булса кк,балки амакивачадир))) имловий хатоми бу ёки билиб туриб Э харфини И га узгартириб ёзишганми? Тушинолмадим
   
01 окт 16:36:57
sss ddd
Кувайт билан уйнайди
   
01 окт 16:35:12
Дилмурод
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан Эрматов билан Равшан Ирматов ака-уками? Матнда шунақа шекилли?
Проста фамиляси бир хил
   
01 окт 16:34:41
Дилмурод
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан Эрматов билан Равшан Ирматов ака-уками? Матнда шунақа шекилли?
Проста фамиляси бир хил.
   
01 окт 14:01:54
M.Abdulloh
Эгамбердиев бўшаб, ўрнига ким бўлди.
   
01 окт 13:54:11
Abdusalom Mirzayev
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан Эрматов билан Равшан Ирматов ака-уками? Матнда шунақа шекилли?
Эгизак, худди Анвар Санаев билан Анвар Ғаниевга ўхшаш.
   
01 окт 13:28:01
йуцу цйвцв ывыжфдвыф в
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хуллас октябрда битта уйинда тушарканмиз
Birinchi raqib Quvayt bo'larkan
   
01 окт 11:15:49
Tilla
Шунча бахона каердан келаколадия каллаларинга силарни а каллаларинга силарни
   
01 окт 10:35:34
ArsaBarsa
Холмирзаев Комил фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
РАВШАН ЭРМАТОВ УФА ДА. ИШ БОШЛАГАНИДАН. КЕЙИН. ФУТБОЛ ИМИЗДА УЗГАРИШ ЛАР КУЗАТИЛЯТИ ЖАХОН ЧЕМПИОНАТ ЛАРИ НИ КУРГАН ТАЖРИБАСИ АС КОТЯПТИ
Nomini ham uncha bunchasi taniydida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика