UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  14 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  436 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда. Бу яхши эмас"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Сабаби, рақиб Ўзбекистон чемпиони. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитларга раҳмат дедим. Қаердадир хато қилдик, айниқса пенальтида, лекин натижа беллашувга мос бўлмади. Назаримда энг камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатгандик. Аммо ҳозир буни гапиришдан фойда йўқ.

Ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқади. Давралар оралиғида ўйинчи ололмадик, аксинча икки нафар футболчи жамоамизни тарк этди. Бу ачинарли ҳол. Бироқ биз қараб ўтирмадик. Академиядан ёшларни таркибга жалб қилдик. Шу тартибда ишлаяпмиз.

Ҳужумдаги муаммолар бўйича курашяпмиз, бироқ кучимиз етмаётган ҳолатлар ҳам бўляпти. Оддий мисол, клуб билан шартномаси бор ўйинчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишяпти, катта-катта ваъдалар бериб чалғитишяпти. Бу яхши эмас.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика