

Туркиялик футболчининг трансферига шахсан "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, инглиз гранди Гюлер учун 100 млн евро тўлашга тайёр. Аммо, "Реал" футболчини жуда қадрлайди ва уни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.
Гюлер Ла Лиганинг жорий мавсумида "Реал" сафида 12 та ўйин ўтказиб, уларда 3 та гол ва 5 та ассист қайд этди.



