Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
16 ноя 23:33
Янгиликлар
Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
"Милан" Роберт Левандовски вариантини кўриб чиқади.
Клубда ҳаммаси футболчига боғлиқ, фақат унинг ижобий қарори керак, деган тушунча шаклланган.
Футболчининг ёши катта бўлишига қарамай, "Милан" унинг имкониятларига шубҳа қилмаяпти. Клуб Лука Модрич билан бўлган келишувни такрорламоқчи. Хорватиялик 40 ёшида ҳам А Серияга осонлик билан киришиб кетди.
Левандовски келажаги ҳақида ҳозирча қарор қилгани йўқ. У ёзда эркин агентга айланиши мумкин, айнан ўша пайтда унинг "Барселона" билан шартнома муддати якунланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар