UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  1 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  4 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  5 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  4 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  18 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11

Гадоевнинг дебюти муваффақиятли чиқди Янгиликлар

Гадоевнинг дебюти муваффақиятли чиқди

Бугун, 18 март куни, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Кореядаги илк учрашувини ўтказди.

"Кей-Лига 2" мусобақасининг (бизнинг Про-Лига билан тенг дивизион) 3-тур доирасида унинг жамоаси "Тэджон Ситизен" ўз майдонида "Сеул И-Лэнд" клубини қабул қилди.

Гадоев баҳсни аввалига захира ўриндиғида бошлади. 70-дақиқага келиб, мезбонлар бош мураббийи Ко Чжун Су, ўйинда бурилиш ясаш мақсадида, Шоҳруҳни, ниҳоят, майдонга туширди. Ва тез орада ярим ҳимоячимиз унга билдирилган ишончни оқлади. 77-дақиқада ўзининг доимий чап қанотида рақибни тезликда ортда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирган Гадоев сеулликлар ҳимоячиси томонидан қўполлик билан йиқитилди. Ҳакам дарҳол пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса бразилиялик Педро Энрике аниқ амалга оширди. Шу 1:0 ҳисоби беллашув охиригача сақланиб қолди. Ўйин видеосини қуйидаги ҳаволада томоша қилиш мумкин. ВИДЕО

Кўпсонли ўзбек футболи мухлислари номидан биз Шоҳруҳ Гадоевни Жанубий Кореядаги омадли дебюти билан табриклаймиз. Шоҳруҳ, фақат олға!


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика