UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  0 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  4 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  10 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  7 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  12 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  9 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  31 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   5

Шохруҳ Эшбўтаев: “Пенальтини қайтарганимдан кейин ижобий натижага умид бор эди” Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: “Пенальтини қайтарганимдан кейин ижобий натижага умид бор эди”

Кеча, Жиззахда кечган драматик учрашувда “Сўғдиёна” ва “Машъал” жамоалари жангавор дурангга имзо чекди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган автогол якунда муборакликларнинг сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади. Ундан аввал эса “газчилар” пенальтини қайтаришга эришганди. Баҳс якунлангач, “Машъал” дарвозабони Шохруҳ Эшбўтаев билан суҳбатлашдик.

- Шохруҳ, жамоангиз сафарда дуранг қайд этди. Бу менимча ғалабага тенгдек таътиди. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта, Жиззахда дуранг натижа қайд этиш ҳам ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2:2 ҳисоби адолали бўлди назаримда. Очиғини айтганда, биз сафарга ғалаба қозонишни мақсад қилиб боргандик. “Сўғдиёна” ҳам яхши жамоа. Чемпионатда ҳалигача мағлубият нималигини билмасдан келмоқда. Ўз майдонида ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириши аввалдан маълум эди. 

- Сафардаги бир очко ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Уйга қуруқ қўл билан қайтиб кетмаслик учун ҳам охиригача астойдил курашдик. Очко олишга ишонч ва имкониятимиз борлигини хис қилдик. Якунда мехнатларимиз ўз самарасини берди. Бундан хурсандмиз албатта. 

- Жасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширганидан кейин тўпни қайтаришни иложи йўқмиди?

- Бу вазиятни оддий сўзлар билан изоҳлаб бера олмайман. Тўпни қайтаришим ҳам мумкин эди. Лекин шунақа бўлиб қолди. 

- Жиззахликларнинг 11 метрлик тўпини йўққа чиқардингиз. Бу омад билан боғлиқми?

- Менимча эллик фоиз омад, эллик фоизга мехнат дейиш мумкин.Айнан шу пенальтини қайтарганимдан кейин ич-ичимдан очко олишимизга ишонч пайдо бўлди ва ўзимни анча хотиржам хис этдим. 

- “Сўғдиёна”дан олинган очкодан кейин “Машъал” турнир жадвалида хавфли зонани тарк этиб улгурди. Бунда бош мураббий Александр Хомяковнинг қанчалик қўли бор деб ҳисоблайсиз?

- Александр Андреевичнинг жамоага қайтгани яхши бўлди. Тажрибаси катта. “Машъал” клубида ўн йилдан ортиқ мобайнида фаолият юритди ва жамоанинг равнақига катта хисса қўшган. Ўйин услубимизда ҳам яхши томонга ўзгариш бошланди. Футболчиларгни яхши руҳлантира олади. Керакли сўзларни топиб, айта олади. Жиззахдаги ўйин олдидан ҳам биз футболчиларга кўрсатма бераётганида, “Машъал” ҳар доим юқори ўринлар учун курашганини, унинг жойи пастки ўринларда эмаслигини таъкидлаб ўтди. Шогирдларига керакли “дух”ни бера олади. Шунинг учун бемалол айта оламанки, ушбу муваффақиятларимизда Александр Хомяковнинг хиссаси катта. 

- Энди кейинги турни ўз майдонингларда “Локомотив” жамоасига қарши ўтказасизлар. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?

- Ўйлайманки, энди омадсизликлар ортда қолди ва ғалабаларими сони кўпроқ бўлади. Ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсан қилиш учун майдонга чиқамиз. Табиийки бу орқали турнир жадвалида ҳам юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика