UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  1 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  4 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  24

"Шўртан" ПФК раҳбариятида ўзгариш Янгиликлар

"Шўртан" ПФК раҳбариятида ўзгариш

Куни-кеча "Шўртан" профессионал футбол клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.

4 апрель куни клубнинг бош ҳомийси ҳисобланган "Шўртаннефтгаз" МЧЖ мажлислар залида навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни ушбу компания Бошқарув раиси Хотам Мустонович Шарипов олиб борди. Кун тартибидаги асосий масала "Шўртан" ПФК бош директорлиги лавозимига янги мутахассис тайинлашдан иборат бўлди. Хотам Шарипов мазкур масала юзасидан нутқ сўзлади ҳамда йиғилганларни мажлиснинг асосий мақсади билан атрофлича таништирди ва клубга янги раҳбар тайинлаш хозирги кунда кечиктириб бўлмайдиган даражада муҳимлигини маълум қилди.

Шу кунгача клубни бошқариб келган Облаёр Расуловнинг соғлиги ёмонлашгани ва шу муносабат билан ушбу раҳбар ўз вазифасини бажаришни тўлақонли олиб бориши қийинлашганлиги сабабли, О.Расулов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига воҳа футболи мухлисларига яхши таниш бўлган, ўз вақтида "Шўртан" жамоасида футболчи сифатида фаолият кўрсатган, шунингдек, "Шўртан" жамоаси биринчи лигадан олий лигага чиқишида раҳбар сифатида катта хисса қўшган Шоди Номозов клубга янги бош директор этиб тайинланди.

Эртасига, 5 апрель куни, "Шўртан" ПФКнинг Қарши шаҳридаги қароргоҳида янги бош директорнинг клуб ишчи-ходимларига, мураббий ва футболчиларга таништирув маросими ўтказилди. Тадбирда Шоди Номозов сўзга чиқиб, унга берилган ишончни оқлашга, унга юклатилган вазифаларни имкон қадар олий даражада бажаришга, "Шўртан" жамоасини олий лигадаги намунавий клублар қаторига қайтаришга бор кучини аямаслигини изҳор этди.

Ҳомий ташкилот - "Шўртаннефтгаз" МЧЖ томонидан 2016 йилги мавсумда жамоа олдига чемпионатда камида 7-10-ўринларни эгаллаш, мухлислар учун чиройли ва мазмунли ўйинлар намойиш этиш вазифаси қўйилди.

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан жамоанинг етакчи футболчилари - Асрор Алиқулов, Игорь Таран ва Элдор Тожибоевлар ҳомийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилишларини таъкидлашди.

Ўйлаймизки, янги раҳбар - Шоди Номозов қўл остида "Шўртан" клуби мавсумнинг кейинги қисмини муваффақиятли ўтказади ва ўз олдига қўйилган вазифаларни аъло даражада уддалайди.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика