UZ

Сўнгги янгиликлар

08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  0 08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  0 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  1 07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  1 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  7 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  8 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  1 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4

Шонли тарихи, совринларига эга жамоа қандай қилиб қуйи лигада юрди? - "Нефтчи" собиқ дарвозабони Валерий Шереметов билан эксклюзив интервью Янгиликлар

Шонли тарихи, совринларига эга жамоа қандай қилиб қуйи лигада юрди? - "Нефтчи" собиқ дарвозабони Валерий Шереметов билан эксклюзив интервью

Туркия йиғини. Виктор Кумиков мураббийлигидаги "Андижон" Москванинг "Торпедо" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда.

Мен доимгидек майдон четида операторлик ишимни давом эттиряпман. Шу паллада ўриндиқда ўтирган мураббийдан садо чиқди. 

- Сиз ҳам Андижонданми?

- Йўқ. Мен Тошкентдан келган журналистман. Кўпгина клубларимиз Анталияда йиғин ўтказмоқда. 

- Яхши. Мен ҳам ўз вақтида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида тўп тепганман. 1992 йил чемпионликни қўлга киритганмиз. 

Очиғи бундан хабарим йўқ эди. Шу онда тезда Тошкентга сим қоқдим ва  бу ҳақида катталардан сўрадим. Хуллас танаффусга қадар ушбу инсон ҳақида маълумот топдим. Бу - Валерий Шереметов эди. Танаффусдаги бўш вақтдан унумли фойдаланган ҳолда кичик интервью уюштирдим, суҳбатдошим маълум фурсатга рози бўлди. Қуйида унинг Юрий Саркисян, "Нефтчи"га қандай келиб қолгани, мухлислар, бугунги кундаги натижаларига муносабати ҳақидаги фикрларини ўзини тортиқ қиламан. 

"Нефтчи"га Юрий Саркисян олиб келган 

 - Мен ўша пайтларда аниқроғи 1991 йилги мавсумни Камышининг "Текстильшик" жамоасида тўп тепардим. СССР биринчи лигасининг охирги турида "Нефтчи" билан тўқнаш келадиган бўлдик. Учрашув якунлангач Юрий Вазгенович олдимга келиб жамоага ўтишимга кўндирди. Чунки у қўл остида кучли таркиб шакллантирган ҳолда жамоани Олий лигага олиб чиқишни мақсад қилганди. Сиёсий ўзгаришлардан сўнг 1992 йил Ўзбекистон чемпионати мустақил тарзда ўта бошлади. Январь ойида "Ҳоким кубоги" мусобақаси ташкиллаштирилди. "Помир" ва шу каби бошқа жамоалар ташриф буюрганди. 

Ўзбек халқи, хусусан, фарғоналикларнинг меҳмондўстлигини унутмайман

- Ўзбекистондан фақат илиқ таассуротлар қолган, дея оламан. Фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи"нинг 1992 йил қўлга киритган чемпионлигининг 30 йиллиги билан клуб ишқибозларини табриклайман. Дарҳақиқат, қойилмақом мавсум бўлганди. Таркибимизда ким ўйнаган бўлса, ўзининг ҳиссасини қўшган. Ўзбек халқи хусусан фарғоналиклар жуда меҳмондўст.  Сиз футболчимисиз ёки бошқа қатлам вакилими ҳамма қатори муносабатда бўлишади. Айниқса бозорларига тушсангиз узум, олма, нонлар билан сийлашарди. Ўриндиққа ўтказиб бир пиёла бўлса ҳам чой беришади. Буни унутмайман. 

Юрий Саркисян учун биринчи ўринда тартиб-интизом турарди

- Юрий Вазгенович бошқарган пайтда жамоада тартиб-интизом юқори бўларди. Ички муҳитни шундай ажойиб қилиб қўйганки, майдон ичида ҳам, ташқарисида ҳам футболчилар бир оиладек юрган. Ғалаба қозонган ўйинларимиздан сўнг барчамиз бирга нишонлар эдик. Саркисян барча ишларда ёрдамини ва маслаҳатини аямаган, десам муболаға бўлмайди. 

"Пахтакор" билан кечган тўқнашувлар доим диққат марказида эди

- 1992 йил қизиқ ҳолат юз берган. Бирваракайига "Нефтчи" ва "Пахтакор" чемпион, деб топилганди. Бундай ҳолат кам учрайди. Ҳа, "Пахтакор" билан ўйинлар доим эътибор марказида эди. Чунки тошкентликлар таркибини кучсиз, деб бўлмасди. Биргина Миржалол Қосимовнинг ўзи ўйинни ҳал қилиб кетарди. Эсимда, у бизга қарши ўйинда иккита гол урган ҳолда жамоасининг ғалабасини таъминлаган.   

"Нефтчи"ни Биринчи лигада юришини кўриб ажабландим

- Собиқ жамоамнинг бугунги кундаги натижаларига бефарқ эмасман. "Нефтчи" маълум вақт қуйи лигада ўйнаганини кўрдим. Очиғи ажабландим. Шундай тарихга эга буюк жамоа қандай қилиб Про лигада юрди? Ўзининг қадриятларига, совринларига эга жамоага пастки лигада қатнашиш ярашмайди. Суперлигага қайтгани яхши бўлди. Эндиликда юқори мақсадларни қўйиб олдинга интилиш керак

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика