UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  0 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ"

Суперлиганинг 23-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба билан жиззахликлар совринли ўринлар учун курашдаги имкониятларини яхшилаб олди. Мазкур ўйиндан кейин "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов билан суҳбатлашдик.

- Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди?

- "Пахтакор" билан ўйинда бизга ғалаба жуда зарур эди. Халқаро майдонга йўлланма олиш учун курашаётганимиздан келиб чиқиб, ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмасди. Йигитлар шуни ҳис қилган ҳолда майдонда охиригача курашишди. Мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлагани бизнинг ғалабамизга сабаб бўлди. Осон бўлмаган ғалабага эришдик.

- Баҳс давомида ҳисобни сақлаб қолиш қийин кечмадими?

- Биласизми, биз аввалги турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмадик. Фақатгина кутилмаган вазиятда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик ва якунда дуранг қайд этгандик. "Пахтакор"га гол уриб олганимиздан сўнг меҳмонлар ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишидан унумли фойдаланиб, иккинчи голимизни уриб олишни мақсад қилгандик. Вазиятларимиз ҳам бўлди. Фақатгина омад келмади. Шундай бўлса-да, "Пахтакор"дан устун келганимиздан хурсандмиз.

- Жамоангиз "Пахтакор"дан устун келди. Айтингчи, бу "Сўғдиёна" 2-ўринни қўлга киритиши учун яхши имкониятми?

- Ҳозир бу ҳақда бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда турган рақибларимиз жиддий. Мухлисларимиз ҳам билишиб турибди, бизни олдинда қийин баҳслар кутмоқда. "Сўғдиёна" ижобий натижа қайд этган ҳолда мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни мақсад қилган. 

- "Сўғдиёна"нинг кўп дуранг қайд этаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Кўп дуранг қайд этаётганимизга келсам, бу ғалаба ёки мағлубият эмас. Баъзида ўйинларда дуранг ўйнаган бўлсак-да, бу бизнинг фойдамизга ишлади. Тўғри, кўп дуранглар туфайли керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқардик. 

- Мавсумнинг қолган уч туридан нималарни кутмоқдасиз?

- Навбатдаги турлар "Сўғдиёна" учун осон кечмаслиги аниқ. Тақвим бироз қийин келган. "Насаф" ва АГМК билан муҳим баҳслар бўлади. Чунки улар ҳам биз каби совринли ўринлар учун курашишмоқда. Юқорида айтганимдек, рақибларимиз ким бўлишидан қатъи назар мавсумни ижобий натижалар билан якунламоқчимиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика