UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим бир футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  1 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  7 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  0 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  25 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  5 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" клубининг барча футболчилари ва ходимларини ғалаба билан табриклайман. Катта раҳмат айтаман. Бугун майдонда борини бериб, ҳар бир қарич майдон учун курашиб ғалабага эришдик. Осон бўлгани йўқ. Жамоани ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Ишанов. 

- Жамоаингиз Фарғона вилояти Ҳокими кубогида ажойиб ўйинлар намойиш этганди. Аммо негадир Про лигада ўша ўйинлар кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Про лигада илк бор иштирок этяпмиз. Футболчиларимнинг кўпи бу даражада ҳали ўйнамаган. Шу боис шогирдларимни тушунаман, хато қилади, адашади, ўйиндан-ўйинга бу нарса йўқолиб боради деб ўйлайман.

- Биламиз жамоа ўзаги ёшлардан ташкил топган. Селекция ишлари қандай давом этмоқда?
- Жамоамиз ўзаги ўтган йил Биринчи лигада қатнашган футболчилардан иборат. Фақат икки нафар янги футболчини қўшиб олдик. Шу йигитларга имкон беришга қарор қилдик. Андижон вилоят футбол академиядаги 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган ёш иқтиборли футболчиларни кузатиб келяпмиз. Клубимиз президенти Зафархўжа Раҳимов кейинги йилдан Биринчи лигага 2006-2007 йилда туғилган футболчилар иборат жамоани қўйишни режалаштирмоқда. Бу мавсумда "Андижон-SGS" жамоаси олдига Про лигада қолиш вазифаси қўйилган. Таркибимиз анча ёш ва шу ёшлар билан шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм" клуби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу жамоа анча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. "Хоразм"га кейинги баҳсларда омад тилайман, бугун ҳар иккала жамоа майдонга ғалаба учун тушгани кўринди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика