UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  3 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  36 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  63 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  11 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

Шоҳруҳ Гадоев: "Озарбайжонда ҳам карантинни илк кунлари қаттиқ тартибда ўтди" Янгиликлар

Шоҳруҳ Гадоев: "Озарбайжонда ҳам карантинни илк кунлари қаттиқ тартибда ўтди"

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бунёдкор»да ўтказган Шоҳруҳ Гадоев 2020 йилни Озарбайжоннинг «Кешла» жамоаси таркибида бошлаганидан хабарингиз бор.

Биз карантинни Озарбайжонда ўтказаётган футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало Ўзбекистон халқига, юртдошларимиз, футбол мухлисларига салом йўллайман! Айни кунларда дунёнинг деярли барча мамлакатларида коронавирус сабабли карантин эълон қилинган. Хусусан, шу кунларда мен истиқомат қилиб турган Озарбайжонда ҳам карантин. Бу ерда чемпионатнинг сўнгги учрашувини 8 март куни ўтказганмиз. Навбатдаги баҳсимиз 14 мартда бўлиб ўтиши лозим эди. Шу беллашувга тайёргарлик кўраётганимизда ҳукумат карантин эълон қилди. Мана орадан икки ой ўтдики, ҳали карантин бекор қилингани йўқ. Футболчи учун футболсиз ҳаёт қанчалик қийин ва зерикларли эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим.

Озарбайжонда ҳам карантинни илк кунлари қаттиқ тартибда ўтди. Белгиланган қарорга кўра 5 май куни мамлакатда карантин якунланиши керак эди, бироқ ҳукумат муддатни 31 май санасига қадар чўзди. Лекин кечадан бошлаб тартиб бироз енгиллашди. Ўзбекистон билан солиштирадиган бўлсак талаблар орасида деярли фарқ йўқ. Бу ерда ҳам автомашинада юриш учун махсус рухсатнома олиш керак. Кўчага чиқиш тартибларида ҳам фарқ кўрмайсиз. Амал қилмаган жарима тўлайди.

Федерация чемпионатни муддатидан олдин тугатиш ёки давом эттириш ҳақида якуний қарорни қабул қилмади. Машғулот ўтказяпмиз, фақат майдонда эмас, балки уйда. Аниқроғи, жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда машғулот ўтказяпти.

Халқимиздан карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, вирусни тезроқ чекинишига ҳисса қўшишини сўраб қоламан", - дейди Гадоев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика