UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  10 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган Янгиликлар

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган

"Насаф" жамоаси вингери Шоҳруҳ Гадоев айни пайтда клуб қароргоҳида эмас.


Шоҳруҳ Гадоев шу кунга қадар "Насаф" жамоаси билан машғулотларда иштирок этаётганди. Бироқ футболчи янги мавсум учун "Насаф" клуби билан шартномани узайтирганича йўқ. Куни кеча иқтидорли футболчи клуб лагерини тарк этган. Бугун ҳам Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" машғулотларида кўриниш бермаган.

Шоҳруҳ Гадоевга Баҳрайн клуби ва Тошкентнинг икки гранд жамоалари "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлаётганди.  

"Насаф" клуби раҳбарияти ҳам Шоҳруҳ Гадоевга янги шартнома таклиф қилаётганди. Аммо томонлар ҳали келишувга эришишмаган.

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумнинг охирида "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Шоҳруҳ Гадоевнинг ўйинларидан кўнгли тўлмаётгани ва Гадоевнинг ўйинларини мақтаётганларни футболни тушунмаслиги ҳақида матбуот анжуманида алоҳида тўхталганди.

Айни пайтда Шоҳруҳ Гадоев олдида бир қанча вариантлар мавжуд. Тез орада футболчи янги мавсумни қаерда бошлаши маълум бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика