UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  13 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  233 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0

Шмейхель қуруқ серия бўйича отасининг натижасини яхшилади Янгиликлар

Шмейхель қуруқ серия бўйича отасининг натижасини яхшилади

Хабарингиз бор, кеча Дания терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқич илк учрашувида Перуни мағлуб (1:0) этганди.

Саранскдаги “Мордовия Арена”да бўлиб ўтган ўйинда данияликлар посбони Каспер Шмейхель ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Хатто дарвозаси томон белгиланган пенальти ҳам голга айланмади. Каспер ўйин давомида аниқ йўлланган 6та зарбанинг барчасини бартараф эта олди.

Эътиборлиси, Шмейхель терма жамоаси иштирокидаги кетма-кет 5та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Бу билан у отаси афсонавий дарвозабон Питер Шмейхелнинг рекордини янгилади. Питерда қуруқ серия 4та ўйиндан иборат эди. 

Шунингдек, кичик Шмейхель 534 дақиқа давомида дарвозаси дахлсизлигини сақлаш орқали миллий рекордни ҳам янгилади. Аввалги рекорд ҳам айнан унинг отасига тегишли бўлиб, 470 дақиқани ташкил қилганди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика