Ширер Саррини танқид қилди
26 ноя 2018 18:25
Янгиликлар
Ширер Саррини танқид қилди
Англия терма жамоаси ва "Ньюкасл" собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Челси" бош мураббийи Маурицио Саррини танқид қилди.
Ширерга Сарри ярим ҳимоячи Н'Голо Кантени ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнатаётгани ёқмади.
"Лестер" икки ҳимоячи Уэс Морген ва Роберт Хут билан Англия чемпиони бўлди. Улар ёмон ҳимоячи эмас, аммо жуда секин. Тезликни дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси Канте таъминлаб турарди. Жоржиньо - бошқа даражадаги футболчи.
Ҳозир Конте бефойда ишлатилмоқда. Сарри унинг иқтидоридан тўғри фойдалана олмаяпти. У тепароқда ва ўнгда, бироқ Канте ҳужумкор ярим ҳимоячи эмас! Биламан, Сарри Жоржиньо билан "Наполи"да бирга ишлаган ва унга ишонади. Аммо "Уэмбли"даги "Тоттенхэм"га қарши баҳсда Жоржиньо ўз вазифаларини уддалай олмади" - дейди Ширер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар