UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  9 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз" Янгиликлар

Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Шерзод Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

Ўйин оғир кечишини билардик. Чунки "Хоразм" Суперлигада қолиш учун курашяпти ва бизга қарши бор кучини ишга солиши табиий эди. Рақиб жамоа яхши шаклланган, тажрибали мураббийлар штабидан иборат. Биз ҳам ўзимизни кўрсатиш мақсадида бор эътиборни ғалабага қаратдик. Охирги ўйинларда ўзимизни кўрсата олмагандик, Кубок мусобақасидан ҳам чиқиб кетдик. Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз. Энди бу футбол, доим ҳам ютишнинг имкони йўқ. Бугунги ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Бугун "Навбаҳор" ғалабани қўлдан бой бердими ёки бир очко қўлга киритдими?

- Менимча, ғалабани бой бердик. Чунки рақиб бир ўйинчи кам бўлиб қолганидан сўнг бизда вақт кўп эди, аммо фойдалана олмадик. Мен бир гапни кўп қайтараман: рақиб 10 киши бўлиб қолдими, ўйнаш жуда қийин бўлади. Улар кам-ку деган фикр хаёлга михланиб қолади. Бу эса бўшашишга олиб келади. Бугун "Хоразм" футболчиси четлатилганига қарамай рақиб яхши ҳимояланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+4   
03 окт 22:00:52
Шухрат Эргашев
Шу йигитга имконият охиригача бериш керак, сабаб Ю 21 ни адашмасам 1 уринда олиб юрган эди. Наманган футбол икдидорлар макони ахир.
+2   
03 окт 22:25:40
G‘alaba
Raxmat
+2   
03 окт 22:25:25
G‘alaba
Шухрат Эргашев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу йигитга имконият охиригача бериш керак, сабаб Ю 21 ни адашмасам 1 уринда олиб юрган эди. Наманган футбол икдидорлар макони ахир.
+
+1   
03 окт 22:47:05
Zohidjon Usarov
Айбларинг 1-0 ни ушлашга харакат килдиларинг яна хужумчи тушуриб гол уришга харакат килиш керак эди.
+1   
03 окт 22:31:30
Navbahor 1996 yil chempion
Яхши
   
04 окт 08:01:49
Aiq64
Мураббийда айб йук. Чунки бунгача хаммаси булиб булган. Шунга купрок имкон бериш керак. Нима булса узимизники. Кейинги ишларига ОМАД. ОЛГА!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика