UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Шерингем: “Роналдунинг маошига МЮ 2-3 нафар яхши футболчини олса бўларди” Янгиликлар

Шерингем: “Роналдунинг маошига МЮ 2-3 нафар яхши футболчини олса бўларди”

“Манчестер Юнайтед” собиқ форварди Тедди Шерингем Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

“Буни олдиндан тахмин қилгандим. Одамлар тен Хаг жамоани Роналду атрофида қуриши керак ёки йўқлигини муҳокама қилишмоқда, аммо агар у кетишни хоҳласа, у шуни қилади. Бу эса МЮ учун бутунлай бошқа имкониятларни тақдим этади.

Роналдунинг маошига 2-3 нафар футболчи билан шартнома имзолаш мумкин, бу ҳар ой учун катта харажат.

Ҳаёт давом этади. Криштиану эса кетмоқчи ва бошқа жойда ўйнашни истамоқда, шундай экан мавсум давомида кучли ҳамда барқарор ўйнайдиган футболчиларни изланг.

Роналду клубдаги ҳолатни кузатмоқда, Фергюсон даври билан ҳозирги вазиятни солиштирди ва бу унга ёқмаяпти. Футболда бир ерда турсанг, омадсизликка учрайсан ва Роналду ҳам шундай ўйлаётгандир. Криштианунинг ўрнида бўлсам, “Юнайтед”га: “трансфер бозоридаги ишингиз билан мени ҳайратда қолдиринг”, дер эдим.

Криштианунинг топ даражада ўйнашига бир, балки икки йил қолди, у бу даврдан завқланишга лойиқ”, дейди Шерингем.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика