UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  12 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  23 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  57

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Янги Тошкентда йирик спорт иншооти – замонавий футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Сўнгги беш йилда мамлакатимиз футбол соҳасида туб бурилиш даври бўлди. Жумладан, маҳаллий чемпионатлар тизими ислоҳ қилиниб, болалар ва ўсмирлар академиялари ташкил этилди, ҳудудларда 75 та катта ва 302 та мини стадион фаолият кўрсатмоқда.

Маълумки, 2017 йилда юртимизда ФИФА ва Осиё футбол конфедерацияси талабларига жавоб берадиган майдонларнинг сони атиги 3 та бўлган. Бугун уларнинг сони 10 тадан ошди.

Яқинда Юқори Чирчиқ туманида замонавий Миллий футбол маркази қуриб битказилди. Футбол мактабларида 65 мингдан ортиқ ёшлар машғулотлар ўтказмоқда. Ушбу мактабларга жаҳоннинг нуфузли футбол клубларидан тренерлар, спорт тиббиёти ва фармакологияси бўйича малакали мутахассислар жалб қилинган.

Футболчиларни маҳалладан бошлаб селекция қиладиган тизим яратилди. Бунга алоҳида имтиёзлар жорий қилиниб, 9 мингдан зиёд маҳалланинг 70 фоизида футбол учун мини майдончалар ташкил этилди.

Шунингдек, 1,5 мингта мактабнинг футбол стадионлари таъмирланиб, 1 миллиондан зиёд ўқувчи ва маҳалла ёшлари қамраб олинди. Ёшлар ўртасида маҳалла, туман, вилоят ва республика турнирларини анъанавий ўтказиш йўлга қўйилди.

Мусобақаларда ўзини кўрсатган иқтидорли ёшлар футбол мактабларига тўғридан-тўғри қабул қилинмоқда.

Бу саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бера бошлади.

– Футбол бўйича олимпия терма жамоамиз ўтган йили Париждаги олимпиадада илк бор иштирок этди. Тарихимизда илк бор миллий терма жамоамиз келгуси йилда бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Айни кунларда Қатарда бўлаётган жаҳон чемпионатида ўн етти ёшгача бўлган футболчиларимиз Осиё чемпиони сифатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда, – деди давлатимиз раҳбари маросимда.

Бугун дунёнинг турли нуфузли клубларида тўп сураётган 20 нафар футболчимизнинг умумий трансфер қиймати 60 миллион доллардан ошди. Айниқса, ўтган ойдан бошлаб ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айлангани барчамизга фахр ва ифтихор бағишлайди.

Бу натижалар сўнгги йилларда яратилган имкониятлар ҳисобига миллий футбол мактабининг халқаро даражада тан олина бошлаганидан далолат.

– Яқинда ФИФА президенти Жанни Инфантино мамлакатимизга ташрифи давомида Ўзбекистонда футболга эътибор, яратилган инфратузилма, бошқариш тизимидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиб, ушбу спортдаги туб ўзгаришларни юқори баҳолади. Жаноб Инфантино самимий мулоқотимиз чоғида халқаро футбол ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган ишончи тобора ортиб бораётгани, Ўзбекистон футболи “Осиё грандлари” даражасида эканини алоҳида таъкидлади, – деди Президент.

2 октябрь куни ФИФА Кенгаши йиғилишида футбол бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида 2027 йилдаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Ушбу жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинлар икки мамлакатдаги 3 тадан стадионда ўтказилади. Жаҳон чемпионатларининг финал ва ярим финал ўйинлари сиғими 50 мингдан кўп бўлган стадионда ўтказилиши ФИФА талабларидан бири ҳисобланади.

– Шу боис, мамлакатимиз футболи учун муҳим лойиҳа – Янги Тошкент стадиони қурилишини бошлаймиз. Қиймати 100 миллион долларлик ушбу стадион қурилиши учун нега айнан Янги Тошкент ҳудуди танланди? Сабаби Янги Тошкент келажакда мамлакатимизнинг янги имкониятлар ва илғор ғоялар марказига айланади, – деди давлат раҳбари.

Янги Тошкент ҳудудидаги барча лойиҳалар замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида экологик ва “ақлли бошқарув”га асосланиб барпо этилмоқда. Шу умумий концепция асосида қуриладиган янги стадион ҳам табиат билан уйғун бўлади ҳамда “яшил энергия”, “ақлли бошқарув” ва “қулай муҳит” тамойилларига асосланади.

Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади ҳамда Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол майдонларидан бири бўлади.

Бу иншоот нафақат 2027 йилги 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун, балки бутун ўзбек футболи ва ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик ривожи учун хизмат қилиши таъкидланди.

Қайд этиш лозим, мамлакатимизнинг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга бўлган ишончи ва ҳурматининг яна бир ифодасидир.

Шу муносабат билан чемпионатга тайёргарлик бўйича алоҳида давлат дастури қабул қилиниши айтилди. Инфратузилма, транспорт, меҳмонхона, тиббий хизмат ва волонтёрлик тизимлари бўйича масъул вазирликларга аниқ вазифалар белгилаб берилади.

– Янги Тошкент стадиони учун ҳозир биз қўядиган тамал тоши – бугунги меҳнатимизнинг ва эртанги ғалабаларимизнинг асосидир. Ишонаманки, бу улкан иншоот ёшлар учун илҳом, халқимиз учун ифтихор рамзларидан бири бўлиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларига катта совға бўлади, – деди Президент.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент стадиони пойдеворига капсула қўйиб, қурилишини бошлаб берди.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

+15   
11 ноя 20:16:29
Акрамжон Халилов
Самарқанд, Наманган шаҳарларигаям 50 минг сиғимли стадионлар қурилса Осиё чемпионатини бемалол қабул қилса бўлаверарди.
+8   
11 ноя 20:56:45
fan5591
Faxriddin Aliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega endi namanga qaysi kriteriyalarga qarab namangan deyapsiz samarqand mayli endi tarihiy shaxar menimcha toshkentdan keyin samarqandga qurish eng toʻgʻri variant deyish mumkin ????
Namangan Toshkentdan keyin ikkinchi katta shahar (aholisi bo'yicha)
+3   
11 ноя 20:44:18
Абдулазиз Кодиров
Зор карор болибти
Лекин нега айнан тошкенда шуни секин аста вилоятлардахам курсек боладику ахир футбол мухлислик бобида вилоятларда 100% купро ташриф
+3   
11 ноя 20:34:29
Серый Кардинал
Водийгаям шунака катта стадионлар керак
+3   
11 ноя 20:14:46
Нурбек Майлиев
Жахон чемпионатини хам кабул килиш насиб килсин
+3   
11 ноя 20:05:27
Bek Bek
Хурматли Президент Шавкат Миромонович Водийнинг 3 вилояти учун марказ белгилаб 70 мингли Стадион куриб беринг. Келажакда котта мусобакаларни Водийда хам кабул килайлик
+2   
11 ноя 23:26:46
Акрамжон Халилов
Мансур Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нега айнан Наманган Қўқон эмас?
Қўқонда ҳам стадион бўлса жудаям арзийди, лекин ҳозир Ўзбекистонда энг катта 3 та шаҳар бу Тошкент, Самарқанд ва Наманган ҳисобланади.
Шу критерийларга эътиборан айтдим.
+2   
11 ноя 20:57:53
Музаффар
Куконгаям битта яхши стадион куриилса булоради. Стадионимиз хаттоки Англияни 18 асрда курилган стадионидакангиям эмас. Кукон Узбекистонда футбол ватани, водийни уртасида жойлашган, колаверса Узбекистоннинг энг кадимий шахарларидан бири. Биз Куконликлар хам лойикмизмикан битта яхши стадионга.
+2   
11 ноя 20:44:13
Адхамжон Низамов
Даврон Маматқулов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барибир югуриш йулакчаси булади сабаби 1 футбол эмас
Янги Олимпия стадионидаги йулакча етади.Бу факат футбол учун курилса керак,как.Бунёдкорга ухшаб
+2   
11 ноя 20:39:05
OLIM ABDUSAMATOV
Nega doim Toshkentda? voha va vodiyga ham katta stadion kerak.Toshkentda Bunyotkor stadioni bor.
+2   
11 ноя 20:14:03
Donvito Korleone
Toshkentda stadionlar yetarlik.
Milliy termadan boshqasiga uncha odam kirmaydi.

Vodiyga bitta, vohaga bitta katta stadion kerak.
+2   
11 ноя 20:02:08
Xolmoʻminov Xusniddin
Zoʻr ish boʻlibdi bu stadion kerak edi Qirgʻiziston va Tojikiston yangi stadion qurayotganda biri 20 minglik biri 50 minglik va yana biz oʻeta Osiyoda tengsiz nafaqat oʻrta Osiyoda balki Osiyoda ham oʻz oʻrniga ega boʻlamiz bu Oʻzbekistonning yuzi boʻlishi kerak nafaqat yoshlar balki kattalar boʻyicha terma jamoalar boʻyicha Osiyo kubogiga ham mezbonlikni ham oʻylab koʻrish kerak olgʻa Oʻzbekiston
+1   
11 ноя 23:24:28
Акрамжон Халилов
Faxriddin Aliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega endi namanga qaysi kriteriyalarga qarab namangan deyapsiz samarqand mayli endi tarihiy shaxar menimcha toshkentdan keyin samarqandga qurish eng toʻgʻri variant deyish mumkin ????
Тошкентдан кейин ҳозир энг катта шаҳар Наманган ва Самарқанд бўлади, шунинг учун айтдим.
+1   
11 ноя 23:14:04
Islombek Dusmurodov
100 millionlik stadion bu klass jihatidan oʻrtamiyona boʻladi yani 3 yulduzli 4-5 yulduzlilari esa 400-1 millard dollargacha mablagʻ talab qiladi malumot uchun Bunyodkor stadioniga 250 millon sarflangan
+1   
11 ноя 22:44:12
Axsikent
Namangan, Fargʻona, Andijon, Samarqand, Buxoro, Urganch, Qarshi, Termiz shaxarlariga xam , shunaqa katta 60 ming tomoshabin sigʻadigan oʻyingoxlar qurish kk.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика