UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  0 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  1 12:41"Челси" италиялик мутахассисга уч йиллик шартнома таклиф қилди  2 12:17Де Брюйненинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум бўлди  2 11:50Тиагу Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин?  1 11:21"Ман Сити" ва МЮ Англия суперкубоги соврини учун қачон ўйнайди?  1 10:52ОКМКнинг "Нефтчи" билан ўйин учун қайдномаси маълум  0 10:04ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион  10 09:45"Пахтакор" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  2 09:09Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади   6 08:48"Нефтчи" Фарғонада 8 йилдан бери ОКМКни мағлуб эта олмаяпти. Левченко Қосимовни сўнгги бор қачон ютган?  7 08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   11 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   2 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   11

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз" Янгиликлар

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман. Тўғри оғир ўйин бўлди. Ўтган ўйинда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида ютиб туриб якунда 3:3 дуранг қайд этгандик. Балки шунинг ҳам таъсири бўлгандир. Хатолар кўп, хатоларни бартараф этиш бўйича ишлаймиз. Ўйлаган комбинацияларимиз тўлиқ амалга ошмади, бунга майдоннинг холати ҳам озроқ таъсирини кўрсатди. Яна бир бор Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳужумлар кўп, вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланаяпти. Гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди. Бу борада қайсидир футболчиларга эътирозингиз борми?

- Тўғри, вазиятлардан фойдаланишда камчиликларимиз бор. Машғулотларда бу борада ишлаймиз. Йигитлар бугун борларини бериб охиригача ҳаракат қилишди, бизда ҳеч бир футболчига эътироз йўқ.

- Даврон Файзиевнинг айни дамда жамоа билан бирга эмаслиги сизга нисбатан босимни юзага келтирмайдими?

- Даврон Файзиевнинг оналари бетоб, шу боисдан ҳозир биз билан бирга эмас. Илоҳим, тезроқ соғайиб кетсинлар, узоқ умр тилаймиз. Бош мураббийимиз йўқлигини билинтирмасдан ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. Биз бир жамоамиз, жамоавий ҳаракат қилнган холда қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

- "Қўқон-1912" Суперлига йўлланмасини мақсад қилган. Бу йўлда қайси жамоаларни асосий рақобатчи сифатида кўраяпсиз?

- Барча футбол мухлислари яхши тушуниб туришибди, "Динамо" ва "Локомотив" Суперлига йўлланмаси учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шунингдек, "Машъал"нинг таркиби ҳам ёмон эмас. Улар ҳам кейинги ўйинларда анчагина рақобат яратиб бера олишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика