ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион

Iskandarov Abdulaziz
26 май 2024, 10:04
Бугун тунда ОЧЛ 2023/2024 мавсумининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

"Ал Айн" мусобақа ғолиблиги учун Япониянинг "Йокогама Маринос" клубини таслим қилди. Шу тариқа 2002/2003  йил  янги ташкил этилган Осиё чемпионлар лигаси мусобақасига якун ясалди. Эндиликда унинг ўрнини Элит лига эгаллайди. "Ал Айн" эса ўша вақтда мусобақанинг илк мавсумида ҳам бош совринга эга чиққанди. Демак, биринчи ва охирги чемпион БАА клуби бўлди. 

ОЧЛ. 2002/2003. Финал. 

03.10.2003. "Таҳнун Бин Муҳаммад" стадиони

"Ал Айн" - "БЕК Теро Сасана" 2:0

Голлар: Фарҳад Мажиди 38, 74

Жавоб учрашуви

11.10.2003. "Ражамангала" стадиони

"Бек Теро Сасана" - "Ал Айн" 1:0

Гол: Тердсак Чаиман 60


Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia