UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  0 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  9 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  16 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  11 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   12 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  39 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  24 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  15 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  233 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8

Шармандага шаҳар кенг Янгиликлар

Шармандага шаҳар кенг

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якуни Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилган кунларга тўғри келиб қолди. Шу сабабли ҳам Кубок баҳсларига эътибор анчагина пастроқ бўлгани бор гап.

Барчамиз Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилганидан хурсанд бўлдик ва байрам кайфияти ортда қолиб, совуқ каллага Кубок баҳсларига бир назар ташлашга қарор қилдик.

Гуруҳ босқичида жуда кўплаб йирик ҳисоблар қайд этилди. Масалан: 16:0, 7:0, 9:2, 8:1, 8:0 ва ҳоказо.

Сенсацион натижалар ҳам кузатилди. Масалан:
"Қизириқ" - "Бунёдкор" 1:1
"Олимпик MobiUZ" - "Қизилқум" 2:1
ОКМК - "Машъал" 0:1
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" 0:0

Шахсан мен учун 4 та клубнинг Кубокдаги иштироки кутилмаган ҳол бўлди.

Сенсация №4
"Локомотив" бу йил Суперлига стартини ажойиб ўтказди ва пешқадамлар орасида бормоқда. Аммо Кубокда Ёрқин Назаров (Александар Стоймирович) шогирдларининг ишлари юришмади. Илк турда яқиндагина ёш футболчилардан ташкил этилган "Зомин" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо ЎзФҲМ экспертлар комиссияси ўша ўйинда "Локомотив" 72-дақиқада 10 киши бўлиб қолиши кераклиги ва бош ҳакам жиддий хатога йўл қўйгани ҳақида учрашувдан кейин ўз хулосасини эълон қилди. Яъни, агар ўша қизил карточка бўлганида балки "Зомин" мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Кейин "темирйўлчилар" бошқа ёш футболчилар ташкил этилган "Олимпик MobiUZ" клубига қарши майдонга тушишди. 76-дақиқада "Локо" 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Аммо Фарҳод Нишонов бошчилигидаги ёш "олимпик"чилар 77 ва 80-дақиқаларда 10 киши бўлиб қолган рақиб дарвозасини икки бор ишғол қила олишди - 2:2. Сўнгги турда "Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"га ютқазмаса кейинги босқичга чиқарди. Аммо бу йил Тошкентда ғалаба қозонишни одат тусига айлантираётган Жамшид Саидов бошчилигидаги "олтин изловчилар" 1:0 ҳисобида зафар қучишди ва "Локомотив"дан кейинги босқич йўлланмасини тортиб олишди.




Сенсация №3
Охирги 3 йилда Ўзбекистон кубогини ҳеч кимга бермай келаётган Қаршининг "Насаф" клуби 2024 йилда совринни қўлга кирита олмайдиган бўлди. Ҳа, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа "ўлим гуруҳи"дан омон чиқа олмади. "Аждарлар" ўз майдонида "Навбаҳор"га имконият бой беришди, Жиззахдаги нейтрал майдонда "Динамо" билан 3:3 ҳисобида дурангга эришишди ва сўнгги турда "Андижон" майдонида сўнгги сонияларда ўтказилган гол туфайли мағлубият қайд этилди. Аслида охирги турда дуранг бўлганида ҳам "Насаф" гуруҳда қолиб кетарди. "Насаф"га қуръа жуда ҳам ёмон келди ва бошқа клублар Биринчи ва Про лига жамоаларига 8-9талаб гол ураётган бир пайтда Бердиев шогирдлари Суперлигада пешқадамлик қилаётган, Суперлигада чемпионлик учун курашаётган ва Про лигадан чиқиб ўз таркибини кучайтриб олган клубларга қарши ўйнашди. Аммо шуни унутмаслик керакки "Насаф"нинг ўзи ҳам чемпионлик учун курашмоқда ва тарихда биринчи марта Бердиев олдига аниқ вазифа қўйилди. Таркибни кучли ижрочилар билан кучайтриб олган "Насаф" учун ҳар қандай гуруҳдан чиқа олмаслик жуда ёмон натижа ҳисобланади. Айниқса Кубокни қўлга киритиш бўйича охирги йиллардаги тенгсиз клуб учун.




Сенсация №2
Биринчи лига вакили "Қизириқ" клубининг 3 та ўйинда ҳам мағлуб бўлмай, "Шўртан"ни ортда қолдирган ҳолда кейинги босқичга чиққани энг катта сенсация бўлиши кутилганди. Аммо ундан ҳам олий ўринга Суперлиганинг бошқа клуби чиқиб олди. Бу ҳақда бироз кейинроқ. Собиқ футболчи Элдор Бойматов бошчилигидаги Сурхондарёнинг "Қизириқ" клуби бу йилдан Биринчи лигада ўз фаолиятини бошлади ва Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига "Андижон ФА" жамоасини мағлуб этиб чиққанди. Таркибида мухлисларга таниш бўлган Дилшод Хушбаков, Низомжон Норов, Шарофиддин Шобиров каби футболчиларга эга бўлган "Қизириқ" тарихга кириб бўлди. 1/8 финалда қайси клубга рақиб бўлса ҳам Сурхондарё клубида ҳеч қандай босим бўлмайди ва маза қилиб футбол ўйнаши мумкин бўлади.




Сенсация №1
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК клубининг гуруҳ босқичидан "бир оёқда" ўтиши кутилганди. Сабаби олмалиқлилар ўрин олган гуруҳда Про лиганинг икки клуби ва Биринчи лигага бу йил қўшилган клуб бор эди. Илк турда "Машъал"га сенсацион тарзда имконият бой берилди. Айнан шу ўйиндаги мағлубият ОКМКни гуруҳда қолиб кетишига сабаб бўлди дейиш мумкин. Муборак клуби Про лигада ҳам ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмай келаётганди Олмалиқдаги баҳсда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. ОКМК 2-турда "Арал Академия"га қарши баҳсда яйради ва ёш футболчилардан иборат жамоа дарвозасига жавобсиз 16 та тўп киритди. Аммо охирги турда Қосимов шогирдларини фақат ғалаба кейинги босқичга олиб чиқарди. Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" сўнгги сонияларда дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг голи эвазига дурангни ва кейинги босқич йўлланмасини Қосимовнинг қўлидан юлқиб олди. Бу воқеа 2021 йил сўнгги турда Бакаев "Сўғдиёна" билан Олмалиқда ОКМКни мағлуб этиб Суперлига кумуш медалларини юлқиб олганини эслатиб юборди. Шу тариқа Олмалиқ клуби шармандаларча гуруҳда қолиб кетди. Суперлигада совринли ўринлар учун курашётган клубнинг Про лигада иштирок этаётган икки жамоани юта олмай, курашни тўхтатишига бошқача сўз топа олмадим. Янада қизиғи ОКМК гуруҳ босқичидаги учала ўйинни ҳам ўз майдонида, Олмалиқдаги стадионда ўтказди ва фақат Қорақалпоғистон клубини мағлуб эта олди холос. Ўтган йил ярим финалдан олдин Вадим Абрамов интервьюлардан бирида ўша пайт Про лигада ўйнаётган "Динамо" ОКМКга қарши тушса керак деб айтганди. Яъни Олмалиқ клубига Кубокда кўпинча Про лига клублари тўқнаш келишини шу йўл билан қистриб ўтганди. 2023 йил Кубок финалига етиб борган ОКМК қайси жамоаларга қарши ўйнаганига бир эътибор қаратинг:
Про лига "Ғиждувон" 5:0
Про лига "Андижон-SGS" 6:1
Биринчи лига "Жиззах" 3:1
Про лига "Локомотив" 2:1
Про лига "Хоразм" 4:2
Суперлига "Навбаҳор" 2:2 (пенальтилар серияси 4:3)

Тақдир бу йил ҳам гуруҳда Суперлига клубларини рўбаро қилгани йўқ. Аммо ОКМК бу имкониятдан фойдалана олмади. ОКМК билан Кубок финалларига бир неча бор чиққан ва ҳар сафар мағлуб бўлган Қосимов энди 2025 йилда Олмалиқ клуби билан мамлакат кубогини ютишга ҳаракат қилиб кўради. Агар кейинги йил бўлмаса 2026 йилда.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика