UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  1 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

Шамил Ярулин: "Таркибимизни иккинчи даврадан янада кучайтирамиз" Янгиликлар

Шамил Ярулин: "Таркибимизни иккинчи даврадан янада кучайтирамиз"

Бугун “Марказий” стадионда “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович билан клубнинг фаол мухлислари ўртасида ўзаро учрашув бўлиб ўтди. Учрашув дўстона ва самимий суҳбат тарзида ўтди.

-Аввало сизлар билан учрашиб турганимдан хурсандман. Бундай учрашувларни тез-тез бўлиб туришини шахсан тарафдориман. Чунки, биз нима иш қилаётган бўлсак, сизлар учун қилаяпмиз. Футбол бу-мухлислар учун ўйналади. Ўз-ўзидан маълум, ҳар бир мухлис ўз севган жамоаси тўғрисида доимо кўпроқ маълумотга эга бўлишни ҳоҳлайди. Қолаверса, бундай учрашувлар пайдо бўлган саволларга тўғри жавоб топишга имкон яратади.

Бу йилги ОЧЛдаги иштирокимиз яна бир марта шуни кўрсатдики, сафимизни янада кучайтирмасак, бу нуфузли мусобақада кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз. Бизга клубимиз раҳбарияти иккинчи даврадан таркибимизни янада кучайтириш бўйича рухсат беришди. Бунга кўра, кейинги даврадан сафимизни камида икки нафар юқори маҳоратга эга янги легионер ўйинчилар билан кучайтириш имкони пайдо бўлди. Бу хабар албатта сиз мухлисларни хурсанд қилади деган, умиддаман.

Кейинги пайтда яна шундай саволлар кўпаймоқдаги, эмишки сафимизни Геворкян ва Бойдуллаевлар тарк этармиш. Бу мутлақо нотўғри. Ҳар иккала ўйинчи билан амалдаги шартномамиз бор. Бугина эмас, балки ушбу футболчилар ўз фаолиятларини ҳали сафимизда давом эттиришни мақсад қилишган.

Энди жароҳати туфайли сафимизда кўринмай қолган ўйинчилар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Фаррух Сайфиев майдонга тушишга тайёр. Ўйлайманки, унинг иштирокидаги ўйинларни яқин кунлардан яна томоша қила бошлайсиз. Одилжон Ҳамробеков тўғрисида гапирадиган бўлсам, бу ерда унга қўйилган ҳамма ташхисларни электрон кўринишида Германияга жўнатдик, ҳозир улардан жавоб кутаяпмиз. Унга қўйилган ташхислар тасдиғини топса, ҳатто у жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказиши мумкин. Топмаса (шуни жуда ҳоҳлардик) биз улардан профессионал спорт билан шуғуланишига ҳеч қандай монелик йўқлиги ҳақида, асосли хулоса кутаяпмиз. Ўзингизга маълум, бизда футболчиларга тиббий рухсатнома олишга жуда қаттиқ талаблар мавжуд. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Одилжондек ўзимизнинг тарбияланувчимизни ёлғиз ташлаб қўймаймиз, - дейди Шамил Самигулович.

Учрашув жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларини  қизиқтирган  барча саволларга қониқарли жавоб олишди.  

Мана шундай учрашувларни тез-тез ташкил этиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика