UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳаммаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  5 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  1 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0

Шаҳбоз Эркинов: “Чемпионат якунида мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак” Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов: “Чемпионат якунида мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак”

Қаршида бўлиб ўтган “Насаф” – “Навбаҳор” ўйинида қаршиликлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов биринчи бўлим сўнггида наманганликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, мезбонларнинг йирик ғалабасига муносиб улуш қўшди.
Эркинов ўз фикрларини билдириб ўтди: - Бир тур олдин ютқизишимиз керак бўлмаган ўйинда имкониятни бой бергандик. Шу сабабли бу сафар фақат ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Учрашув давомида рақибдан ҳар томонлама кучли эканлигимизни амалда намойиш эта олдик. Чемпионатнинг қолган турларида ҳам чиройли ўйинлар намойиш этиб мухлисларимизни ҳурсанд қилишимиз лозим. “Навбаҳор” жамоаси мен учун бегона клуб эмас. Шу сабабли, клубнинг айни пайтдаги ҳолатига бефарқ эмасман.

Давралар оралиғида “Навбаҳор”ни бир қатор футболчилар тарк этишди. Шу сабабли, жамоа асосан маҳаллий футболчиларига таяниб тўп сурмоқда. Жамоада айни пайтда қандай муҳит хукмрон эканлигидан хабарим йўқ. Икки йил давомида “Навбаҳор”да тўп сурдим. Биз ўйнаган пайтда ёмон жамоа шаклланмаганди. Футболчилар майдонда бир-бирларини яхши тушунган ҳолда ҳаракат қилишаётганди.

Назаримда Бахтиёр Ашурматовни бекорга истеъфога чиқаришди. Айнан Ашурматов кетгач, таркибда жамланган футболчилар ҳам жамоани тарк этишга қарор қилишганди. Бу менинг шахсий фикрим, шу сабабли бошқалар бу фикрга қўшилмаслиги ҳам мумкин.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика