UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  4 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   5 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  4 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  5 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  18

Шаҳбоз Беғамов: "Бавария" ва Анчелоттининг "Реал"га айтар "гапи" бор" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Бавария" ва Анчелоттининг "Реал"га айтар "гапи" бор"

Германия футболини ёритиб борувчи журналист Шаҳбоз Беғамов ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган бўлажак учрашувлар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бавария" - "Реал"

- Европа чемпионлар лигасининг охирги тўртта совринидан учтасини ушбу жамоалар қўлга киритишган. Бу жамоалар сўнгги беш йилда икки мартадан финалга қадар етиб боришган. Бу тўқнашув сўзсиз финалдан олдинги финал мақомига мос тушадиган ажойиб ўйин бўлади. Бежизга ушбу статистика маълумотларни келтириб ўтмадим, чунки катта эҳтимол билан жорий мавсумда ҳам ушбу жамоалар бош соврин учун асосий даъвогар ҳисобланишади.

Ўйин хусусида гапирадиган бўлсам, "Реал"ни жуда қийин синов кутмоқда. "Бавария" сўнгги уч йиллик "Ла Лига синдроми" ёхуд Пепнинг тактик ўжарликларидан азият чекавериб чарчаганди. Ҳар доим стартни юқори темпда бошлайдиган "Бавария", мавсумнинг энг муҳим палласига келганда тезликни қўйиб юборар, аввалги мураббий балансни тўғри ушлай олмасди. Карло Анчелотти эса аксинча, жамоани айнан мавсумнинг шу қисмига тайёр ҳолатда олиб келди. Гвардиола бошқарган даврда жамоа ҳар сафар ярим финалда Испания жамоаларидан ("Реал", "Барселона", "Атлетико") "тарсаки" еб қолаверишди. Бу давр ниҳоят тугади. 2014 йили Мюнхенда бўлган "триллер"ни ҳали кўпчилик унутмагани аниқ. Айниқса "Бавария" футболчилари, хусусан "Роббери". Ўша йили "Альянц Арена"даги ўйин Рамоснинг бенефисига айланиб кетганди. Анчелотти эса ҳамкасбига тактик юриш орқали ўзига хос "мастер-класс" кўрсатганди. Ўшанда Анчелоттига кўмаклашган Зидан ҳам улғайди ва ҳозирда "Реал" бош мураббийи. Бугун устоз ва шогирд бир-бирига қарши "дона" юради.

Айни пайтда "Бавария"нинг иштаҳаси жуда очилган ва "Алянц Арена"га меҳмон бўлаётган ҳар қандай рақибни "ҳурматини" жойига қўйиб, уйига 4-5та гол билан қайтариб юбормоқда. Бу баҳс эса германияликлар учун принципиаль аҳамиятга эга. Хусусан Анчелоттининг ҳам "Реал"га айтар "гапи" бор.

Таркиб борасида ҳар иккала жамоада ҳам йўқотишлар мавжуд. "Бавария" ўйин сифати, таркибдаги футболчиларнинг спорт формаси, мураббий бўйича ҳам "Реал"дан устунликка эга. Азал-азалдан "Реал" учун "Альянц Арена"даги учрашувлар жуда қийин кечган. Ўзаро ўйинларда ҳам тарози палласи "Бавария" тарафида.

"Реал" ҳозир ўзининг характери билан мақтана олади. Кўплаб ўйинларда ушбу жамоа ирода, матонат ва характер кўрсатишни уддасидан чиқди. Уларнинг биргина ютуғлари шунда. Аксига олиб Роналду ҳам кейинги ўйинларда панада қолиб кетмоқда. Умуман жорий мавсум Роналду учун муваффақиятли ўтмаяпти. "Бавария"да эса Роналдудан кучлироқ, фойдалироқ кўринаётган футболчилар керагидан ортиқ кўп. Мисол учун Тьяго Алькантаранинг бир ўзи "Бавария"нинг ўйинига янгича об-ҳаво олиб киришга қодир. Ҳозирги жамоанинг ўйини кўп жиҳатдан Алькантарага боғлиқ. Роббен ва Рибери тандеми "Роббери" номи билан машҳур. Бу икки қаримайдиган вингерни тўхтатиш жуда қийин. Рибери чап қанотдан ёриб кириб, асосан шерикларини голли узатмалар билан таъминлаб турса, Роббен кўпроқ вазиятларга ўзи якуний нуқтани қўйишни хуш кўради. Буни яхшигина эплайди ҳам. "Реал"даги асосий камчилик бу ҳимоя чизиғи. Жамоа ушбу мавсумда ЕЧЛда ҳали бирор марта "қуруқ" ўйин ўтказмагани ҳам фикримга тасдиқ бўлади. Айнан рақибнинг ушбу ожиз нуқтаси "Бавария"га қўл келади. Мюнхендаги учрашувда "Реал" ниманинг эвазига яхши натижага эришиши мумкинлигини Зиданнинг ўзи ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етмаган бўлиши мумкин. Фақатгина омад бугун улар томон ён босмаса, бошқача йўл билан "Бавария" қаршилигини синдириш қийин бўлади. Фикримча, бугун "Бавария" уч йил аввалги кеча учун "Реал"га муносиб "жавоб" қайтаради.

Куни кеча Видаль жуда тўғри гапни айтди: "Биз амалдаги ғолиб билан дуч келяпмиз. "Реал" эса дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнайди", деб. Шубҳасиз айни пайтда "Бавария" ҳар жабҳада дунёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди. Фақатгина буни амалда, майдонда яна бир нечта ўйин исботлаши лозим.

Лекин футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Буни инкор этиб бўлмайди.


"Атлетико" - "Лестер"

- Диего Симеоне жамоасига қуръада омад кулиб боқди. "Лестер"нинг ўтган йили кўрсатган мўъжизавий натижалари ва жорий мавсумда ЕЧЛда ҳам шу ергача йўқолиб қолмагани учун жамоага ҳар қанча қарсак чалса арзийди. Лекин ярим финалга кучли, тажрибали ва муносиб жамоалар ўйнаши керак. Нафақат ҳозирги "Лестер", балки ўтган йилги Раньери жамоаси бўлганда ҳам "Атлетико" тўсиғидан ўта олмаган бўларди. "Атлетико" "Севилья" сингари "ювош" жамоа эмас. Диего Симеоне ўз қармоғига "Лестер" тушиб қолганидан мамнун бўлса бўлаверади. "Лестер" эса ҳали бу ўйинларни, бу дамларни, ЕЧЛдаги муҳитни жуда илиқ хотиралар билан эслайди.


"Боруссия" - "Монако"

- Кеча ўтказилиши керак бўлган ушбу ўйин қолдирилгани ҳам бир тарафдан яхши бўлди. Барчаси яхшиликка дегани шуда. Чунки энди бугун Тошкент вақти билан 21:45да бошланадиган ушбу ажойиб спектаклни жонли тарзда кўриш имконияти пайдо бўлди. Бу жуфтликда барчасини голлар ҳал қилади. Ким кўпроқ гол урса, ўша жамоа ярим финал эшигини очади. Нега ундай деяпман? Бу жамоалар ўзларининг тезкор ва фантастик ҳужумлари билан мақтана олишади. Тажовузкор, ҳужумкор руҳда ўйнайдиган иккита қувноқ жамоа. Дортмунд "Монако"га нисбатан тажрибалироқ ва ижрочилар борасида устунроқ ҳам. Аммо Жардим ёшлар билан нималар қила олишини амалда исботлади. "Боруссия" ва "Монако"нинг кучли тарафи ҳужум, энг асосий камчилиги ҳимоя. Кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаш жамоалар тўқнашуви албатта томошабоп ўтиши кутилмоқда. Дортмундда 100% футбол кўрамиз. Илк баҳс "Сигнал Идуна Парк"да ўтишини ва бу ердаги муҳитни ҳисобга олсак, барибир устунлик ва тажриба мезбонлар тарафида. Иккита ёш истеъдодли ва иқтидорли футболчилар Дембеле ҳамда Мбаппенинг тўқнашувини кузатиш жуда қизиқ бўлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика