UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  1 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  3 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  7 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  9 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  7 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  4 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  23 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  10 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1

"Севинч"дан 10:2, "Металлург"дан 18:0 Янгиликлар

"Севинч"дан 10:2, "Металлург"дан 18:0

Пойтахтдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида футзал бўйича аёллар ўртасидаги 14-бор ўтказилаётган мамлакат чемпионатига старт берилди.

Бугун майдонга тушган жамолар орасида бош совринга даъвогар ҳисобланган Қаршининг "Севинч" ҳамда Бекободнинг "Металлург" жамоалари рақибларини йирик ҳисобларда енгишди.

Ҳар иккала жамоа ҳам янги мавсумга турлича кўринишда кириб келмоқда. Йилдан йилга тажрибали футболчиларидан айрилиб қолаётган “Севинч” бу йил ҳам етакчи футболчиларини “йўқотди” – Камола Рисқиева “Металлург”га, Шахзода Жамолова ва Элвина Аблякимова “Шўртан” жамоасига йўл олди. Ўз таркибини эса бор-йўғи бир нафар футболчи – “Бунёдкор”нинг эндиликда собиққа айланган Дарина Федосенко билан бойитди. Шундай бўлса-да, клуб қошидаги аёллар футболи мактаби тарбияланувчилари эвазига таркибини шакллантириб келаётган жамоа фақат бир мақсад – чемпионлик учун курашмоқда. Бундан беш-олти йил аввал футбол мактабининг болалар гуруҳида тўп тепиб юрган қизлар бугун Владислав Ханнинг ишонган шогирдлари бўлиб етишишди.



“Металлург” ўтган йили ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритиб, бу йил ҳам муваффақиятларни давом эттириш пайида таркибини кучайтирмоқда. “Севинч”дан тажрибали Камола Рисқиевани қўшиб олди, Навоийнинг “Гули” жамоасидан Елена Логуткина, Светлана Валиева, “Бунёдкор”дан Селиме Гугуева билан шартномалар имзолади. Лекин бу жамоани ҳам тарк этганлар бор. Тажрибали Махфуза Туропова ўзига бошқа жамоа излаяпти, жамоанинг энг маҳоратли ўйинчиси Людмила Карачик ва Зиёда Ирисбоева “Бунёдкор”га ўтиб кетди. Насиба Хожиева эса футболчилик фаолиятини тугатди.

Бу икки жамоадан йирик ҳисобларда енгилган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари эса энди-энди шаклланиб бормоқда. Эътиборлиси, иккла жамоада ҳам четдан келган таниқли футболчилар йўқ, бари маҳаллий, тажриба орттираётган қизлар.


15 февраль

“Севинч” – “Пахтакор” – 10:2


 “Металлург” – АГМК – 18:0

Голлар: Маҳлиё Сарикова (2, 26, 27), Феруза Турдибоева (3), Юлдуз Набиева (6, 35), Ирода Турдалиева (7), Холида Дадабоева (8, 9), Елена Логуткина (13), Камола Рисқиева (17, 28), Нозима Камолтоева (23, 25, 36, 37), Мавлуда Мунавварова (29), Дилдора Нозимова (39).
“Металлург”: Дилафрўз Хўжаева, Зумрат Назарова, Камола Рисқиева, Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибоева.
Заҳира: Гуландом Бойматова, Дилдора Нозимова, Мавлуда Мунавварова, Ирода Турдалиева, Диёра Ҳабибуллаева, Юлдуз Набиева, Холида Дадабоева, Нозима Камолтоева, Елена Логуткина.
АГМКНилуфар Қурбоналиева, Гулчирой Иброҳимова, Зиёда Абдураҳмонова, Зарина Содиқова, Нозима Шералиева.
Заҳира: Маҳлиё Заидбоева, Фотима Турсуналиева, Зуҳра Турсуналиева, Гавҳар Ашуралиева, Мадина Абдурасулова, Севинч Қўчқорова, Райҳона Абдураҳмонова, Лайло Рустиллаева, Комила Зокирова.


“Локомотив” жамоаси дам олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика