UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  0 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  1 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:57Саудия Арабистони. "Ал Фатеҳ" - "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  52 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  3 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0

Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди Янгиликлар

Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди

Футболчи клубдан 3 млн евро талаб қилмоқда.

"Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро клуб унга 3 млн евро тўлаши керак деб ҳисобламоқда. 

Агуэро 2021 йил "Ман Сити" билан шартномаси тугаллангач, "Барселона"га ўтади ва каталонлар билан 2 йиллик шартнома имзолайди. "Барселона" таркибида ҳаммаси бўлиб 5 та ўйин ўтказган футболчи юрагидаги муаммо сабаб футболчилик фаолиятини якунлайди.

Серхио Агуэро ўшанда клуб унга биринчи мавсум учун маошларни тўлаши кераклигини маълум қилганди. Ҳужумчи шартномадаги иккинчи мавсум учун ҳеч нарса сўрамаслиги, унга фақат биринчи мавсум учун 3 млн евро тўланиши кераклигини қўшимча қилган. 

"Барселона" ўшанда футболчининг талабига рози бўлганди, бироқ бу суммани суғурта компанияси орқали футболчига тўлаб бермоқчи эди. Бироқ, суғурта компанияси бу тўловни амалга оширишни рад этди. Компания сабаб қилиб Агуэро юрагидаги муаммони "Барса"га келмасдан туриб орттирганини кўрсатган. Шу тариқа томонлар келиша олишмади. 

"Барселона" 3 млн еврони тўламагандан сўнг Серхио Агуэро клубни судга берди. Футболчининг ўзи судга қадар келишиб олишга қарши эмас. Ҳозирда суд жараёнлари бошланганича йўқ, собиқ футболчи ушбу низони ортиқча шов-шувларсиз ҳал қилишдан умидвор.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика