UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  4 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Оқтепа" – "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.

"Асабий ўйин бўлди, қанча вазиятларни голга айлантира олмадик. Шукурки, рақиб дарвозамизни ишғол қилгани йўқ. Ғалаба учун гол уриш керак. 8 та яққол голли вазият яратдик. Бугун биз кам фойдаланаётган йигитларга имкон бердик. Кимдир яхши таассурот қолдирди, яна кимдир бошқача. Лекин бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. Ишлашда давом этамиз",- дейди Сергей Лушчан. 

- Балки сунъий майдон таъсир қилгандир... 

- Ҳаммаси тушунарли. Биз 2 кун сунъий майдонда шуғулланишга ҳаракат қилдик. Йигитлар бу борада кўникмани бироз бўлсада олишди. Бугун айниқса дастлабки 15-20 дақиқада майдонга мослашишди. Бошқа жамоа ҳам бу ерда ўйнайди. Шундай экан майдонга тушиб ўйнаш керак. Ўйин ҳақиқий асабий руҳда ўтди. Охирги дақиқаларни айтмаса ҳам бўлади. 

- Ёшлар таркибда майдонга тушди. Бу қолганларни асраш учун эдими? 

- Албатта. Ҳозир жароҳат билан боғлиқ муаммоларимиз бор. Забиҳилло Ўринбоевга сунъий майдон умуман таъқиқланган. Жияновни имтиҳони бор. Педрони ҳам кўришимиз керак. Бугун асосий таркибнинг кўп қисмига дам бермоқчи эдик, чунки сунъий майдон, жароҳатлар эҳтимоли йўқ эмас. 3 кундан кейин яна ўйинимиз бор. 

-Бундай рақибга қарши руҳан тайёрланиш қийин бўлмадими? 

- Мен тушунмайман, футболчи шу касбни танлаганми, демак ҳар қандай жамоа билан ўйнаши керак. "Реал" ёки "Оқтепа" бунинг фарқи йўқ. Тайёрлана олмадингми бориб бошқа иш билан шуғуллан. Футболчи профессионал. У шу учун пул олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика