UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Сэм Эллардайс: “Футболга нимадир беришимни ҳис қиляпман” Янгиликлар

Сэм Эллардайс: “Футболга нимадир беришимни ҳис қиляпман”

“Сандерленд” менежерига айланган Сэм Эллардайс собиқ футболчи Алан Ширернинг “БиБиСи” телеканалида намойиш этиладиган “Football Focus” дастурида саволларга жавоб қайтарди.


У яқиндагина иш бошлаган жамоасидаги фаолиятига тўхталди.


- Ёзда бирга ўтирганимизда сиз дам олиш яхши эканлигини айтгандингиз. Ўшандан бери нима ўзгарди?

- Тахминан 3 ойча аваал уйда кўп ўтириб қолганимни ҳис қилдим. Ҳолатни ўзгартиришни жуда истадим, яна ўйинда пайдо бўлишни хоҳладим. Менга босимни ҳис қилиш ёқади. Мураббийлик кунисиз зерикиб қолдим.

Футболга яна нимадир бера олишимни ҳис қилдим. Эллис Шорт билан Лондондаги учрашувдан кейин таклифни қабул қилиш тўғрисида узоқ ўйламадим. Лекин чақирувни қабул қилиш осон кечмади. Албатта, бу клуб билан танишман. Бу ерда ўйнаганман, “Сандерленд” ишқибозларини яхши биламан. Уларда охирги йилларда қувонишга арзирли ҳолатлар кўп бўлмади, лекин 38-40 минг атрофида мухлис ҳамон жамоага тўлиқ ишонади.

- Вазифа сиз кутгандан қийинроқ эдими?

-Бундай демаган бўлардим. Қийин бўлишини билардим. “Сандерленд” бош мураббийига айланганимда олдинда яна 30 учрашув бор эди. Агар ишга киришсам, бош тортишга сабаб қолмасди. Жамоа яна охирги мавсумлардаги аҳволга тушиб қолишини истамасдим: тушиб кетмаслик учун сўнгги 7 баҳсдан камида 4-5 ўйинда ғалабага эришиш шартлиги. Бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Премьер-лигада қолишимиз лозим. Бироқ буни кафолатлай олмайман. Бор кучим билан уринаман, аммо бу мавсум жамоага аввалгисига нисбатан осон бўлмайди. Менда бошқа клублар билан бу борада омад кулиб боққан ва “Сандерленд” билан ҳам шундай ҳолат рўй беради деб умид қиламан.

-Клубда нимани ўзгартириш керак? 9 йилда 9 мураббий, футболчилар ёмон профессионал дея олмаймиз. Лекин жамоа қолиш учун ҳаммадан кўп курашади. Нима жойида эмас?

-Мен шунчаки бош мураббий эмасман, менежерман. Бу яхши бошланиш. Мени биласиз: клубни тўлиқ бошқаришим керак.

-Энди ўйинчилар билан шартнома хоҳишингиз билан тузиладими?

-Ҳа, шундай.

- Трансферлар учун сизга бериладиган пул жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнига боғлиқ бўладими?

-Мана, сизда пул бор, уларни қаерга сарфлайсиз? Режани ўйлаб чиқиш керак: ўйинчиларнинг бозорда мавжудлиги, уларнинг жамоа учун ўйнаш хоҳиши ва қийинчиликлар билан кураша олиши. Футболчи ростдан яхшими? У бундай вазифага қандай муносабатда бўлади? Унга пул етадими? Январда футболчилар топишга уринамиз. Ҳамиша жамоани кучайтирадиган ижрочиларни қидириш зарур.

-Премьер-лигадаги илк мавсумингиз бўлган 1992 йилдан бери унда нималар ўзгарди?

- Ўйлашимча, энди футболчилар ўз нархларини яхшироқ билишади.

-Уларни бошқариш қийинлашиб кетдими?

- Бундай ўйламайман. Агар футболчи клубига содиқ бўлса, биз у ҳақида фақат қайғуриб қолмай, ундан баъзи нарсаларни талаб қилишимиз мумкин. Футболчилар қанча кўп бўлса, улардан шунчалик кўп талаб қилинади. Йигитларга айтаман: биз сизларни қўллаймиз, ҳамма нарса берамиз, сизлар майдонга чиқиб, ўз савиянгизни кўрсатинг. Ҳар доим юксалиб боринг, акс ҳолда ким бўлсангиз ҳам ўйнамайсиз.

-5 ўйинда 2 ғалаба қозонилди. Бу ўйинчилардан кўпроқ нарса кутса бўладими?

- Ҳа. Тахминларга қарамай, ғалаба қозондик. Кўпчилик биздан мағлубият кутганди. Премьер-лигада ҳеч қачон ким ютишини билмайсан. Шу сабабли уни кўп одам кузатиб боради.

- Мақсадингиз лигада жон сақлаб қолишдир. Кўпроқ нарсани бажаришни мўлжаллаяпсизми?

- Йўқ, олдимизга бошқа вазифани қўя олмаймиз. Суткада 24 соат ва ҳафтада 7 кун жамоа премьер-лигада қолиши учун ишлаймиз ва имкон қадар мавсумни юқорироқ поғонада тугатишга интиламиз. Бу режани бажарсак, кейин бошқаларига ўтамиз.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика