UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Селюк: "Бугундан бошлаб Яя Туре бўйича музокаралар учун очиқмиз" Янгиликлар

Селюк: "Бугундан бошлаб Яя Туре бўйича музокаралар учун очиқмиз"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туренинг агенти Дмитрий Селюкнинг сўзларига кўра, унинг мижози бугундан бошлаб бошқа жамоалар билан музокара ўтказишга тайёр.

Футболчи ва "шаҳарликлар" ўртасидаги битим ёзда якунига етади.

"Монако" Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига чиққани билан дўстларим Риболовлев ва  Васильевни табриклайман. Улар яхши ўйин кўрсатишди, баракалла! Энди расман: Кечаги кунгача Яя Туре борасида ҳеч қандай музокаралар бўлмаган эди, аммо баъзи клублардан таклиф бўлган. Туре икки ярим ойдан сўнг эркин агентга айланади ва бугундан бошлаб Яя борасида музокаралар учун очиқмиз.

Бу қарорга "Манчестер Сити"нинг Чемпионлар лигасини тарк этиши боғлиқ эмас. Аммо Туре "Монако"га қарши жавоб учрашувида иштирок этмагани қизиқ. Унинг агенти бўлганим учун бу гапларни айтмаяпман, Яя ўйнаган сўнгги баҳсларда "Сити" нолга ўйнаган. Улар Туре ёрдамида ҳимоядаги муаммолардан қутилишгандек эди. Аммо бу борада Гвардиолага эътирозим йўқ. Бу мураббий қарори бўлса керак" - дейди Селюк.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика