UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари Янгиликлар

Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари

29-30 сентябрь кунлари Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа жамоаларни Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлган ҳолда ўтказилмоқда ва ҳар бир минтақада 12 тадан клуб иштирок этяпти. Дастлаб 2-турда қайд этилган натижалар билан таништириб ўтамиз.

29.09.2025. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3

Қарши. Марказий стадион. 17,120 томошабин.

Голлар: С.Баҳромов 27, Ж.Сидиқов 60 - С.Милинкович-Савич 21, Т.Эрнандес 45+2, М.Леонардо 79.

Бош ҳакам: Аҳмад Ал Али (Қувайт)


29.09.2025. "Ал Гарафа" - "Ал Шорта" 2:0

Ал Райян. "Халифа" стадиони. 2,008 томошабин

Голлар: Хоселу 48, Ф.Сасси 54.

Бош ҳакам: Саъдулло Гулмуроди (Тожикистон).


29.09.2025. "Трактор" - "Ал Ваҳда" 0:0

Табриз. "Саҳанд" стадиони. 49,403 томошабин

Бош ҳакам: Халед Ал Хоиш (С.Арабистони)



29.09.2025. "Ал Дуҳайл" - "Ал Аҳли" 2:2

Доҳа. "Абдуллоҳ бин Халифа" стадиони. 5,731 томошабин

Голлар: Эдмилсон Жуниор 25, Кшиштоф Пётек 48 - Матеус Гонсалвес 42, Рияд Маҳрез 45+1.

Бош ҳакам: Омар Ал Али (БАА)



30.09.2025. "Ал Садд" - "Шаржа" 1:1

Ал Райян. "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 6,891 томошабин

Голлар: Афиф 18 - Лукас 73.

Бош ҳакам: Заид Тамер Муҳаммад (Ироқ).


30.09.2025. "Ал Иттиҳод" - "Шабаб Ал Аҳли" 0:1

Жидда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 24,179 томошабин

Гол: Сайид Эзатолаҳи 40

Бош ҳакам: Адҳам Маҳадмеҳ (Иордания).

Демак, 2-турнинг 6та ўйинидан учтасида дуранг қайд этилди ва учта учрашувда томонлардан бири зафар қучди. Саудиянинг "Ал Ҳилол" ва БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клублари сафарда ғалабага эришган бўлса, Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби ўз майдонидаги ютуқни тантана қилди.

Биринчи турдан фарқли ўлароқ бу турда мухлислар кам гол кўришди. Дарвозаларга жами 14та тўп киритилди. Энг кўп гол турнинг биринчи учрашувида кузатилиб, бунда "Насаф" "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб бориб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Насаф" ўтган ўйинда ҳам икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиққанди, бу сафар ҳам шуни такрорлай олди, бироқ яна мағлубиятга учради. Турнир жадвали ва тўплар нисбатига кўра "Насаф" ҳозирча мусобақа жадвалининг энг охирги поғонасида боряпти.

Турнинг кутилмаган натижаси Саудия Арабистонида қайд этилди деб бемалол айта оламиз. Саудиянинг амалдаги чемпиони "Ал Иттиҳод" ўз майдонида "Шабаб Ал Аҳли"ни қабул қилиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол эронлик футболчи Сайид Эзатолаҳи томонидан киритилди. Бу ўйинда мезбонлар сафида Фабиньо, Канте, Бензема, Бергвийн каби юлдузлар тўп тепган бўлишига қарамай, "Ал Иттиҳод" ғалаба қозона олмади. 


Навбатдаги тур 20-21 октябрь кунлари бўлиб ўтади. "Насаф" ОЧЛ Элитдаги навбатдаги учрашувни 21 октябрь куни айнан "Шабаб Ал Аҳли"га қарши сафарда ўтказади.


3-тур жуфтликлари

20.10.2025. "Ал Ваҳда" - "Ал Дуҳайл"

20.10.2025. "Шаржа" - "Трактор"

20.10.2025. "Ал Шорта" - "Ал Иттиҳод"

20.10.2025. "Ал Аҳли" - "Ал Гарафа"

21.10.2025. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф"

21.10.2025. "Ал Ҳилол" - "Ал Садд"

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика