

Лондон клуби футболчининг тикланиш жараёнини тезлаштиришга шошилмайди.
Аввалроқ 26 ёшли ҳимоячи машғулот вақтида олган жароҳати сабаб тиззасидан операция ўтказган эди.
Жеймс жорий мавсумда "Челси" сафида олтита учрашувда майдонга тушди. У сўнгги марта 12 сентябрь куни ўйнаган.



