UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  0 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  0 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  0 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  2 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  2 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  2 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  12 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  5 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  4 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  4 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2

Сефер Алибаев: "Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкин" Янгиликлар

Сефер Алибаев: "Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкин"

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких, "Бунёдкор" жамоаси собиқ футболчиси Олександр Пишур каби ҳужумчиларнинг агенти Сефер Алибаев бир қатор мавзуларда ўз фикрларини билдирди.


"Ўзбекистон чемпионатида яхши легионер ҳужумчилар ўйнаши мумкин. Бироқ юқори даражадаги футболчилар бу чемпионатда келишни истаймайди. Уларнинг талаблари ҳам жуда катта. Ўзбек клубларининг молиявий аҳволи уларни сотиб олишга йўл қўймайди. Баъзи футболчилар ёшроқ пайтида кучлироқ лигаларда тўп тепишни исташади. Аммо Ўзбекистон чемпионати ҳам кўпчилик ўйлагандек осон лига эмас. Олександр Пишур Ўзбекистон чемпионатида тўп тепганидан сўнг, фикри ўзгарди. Пишур "Бунёдкор"га келишидан олдин Ўзбекистон чемпионатини кучсиз деб ўйлаганди демайман. Аммо унинг тасаввурида бироз осонроқдек кўринган. Келиб, ўйнаб, кейин фикри ўзгарди. Чунки ҳамма ерда Ўзбекистон футбол ўйнашни билмайди дейишади. Охирги вақтларда Ўзбекистон чемпионатида легионер ҳужумчилар деярли қолмади. Қаранг, йўқ. Тўғрими? Сўнг уч йилда кучли легионер ҳужумчилар деярли келмай қўйишди. Ҳозир жамоалар асосан ҳимоячиларни олишмоқда. Ўзбек жамоаларининг деярли барчасида марказий ҳимоячиси легионер футболчи.

Пишур ва "Бунёдкор" воқеаси? Пишур "Бунёдкор"да муаммога дуч келмаган. Шунчаки Лушан уни таркибга киритмай қўйганди. Шу боис Пишур жамоадан кетганди. Айни пайтда мижозим "Навбаҳор"да. Лекин ҳали Пишур "Навбаҳор" билан расман шартнома имзолагани йўқ. Умуман сўнгги йилларда Ўзбекистонда легионер ҳужумчи қолмади. Фақат Пишур ҳозирда яна қайтиши мумкин. Ўтган йили Коблаш "Насаф"да ўйнаб кета олмади. Ўшанда "Бунёдкор" ҳам Коблашни олишни истаганди. Тўғрисини айтаман, ўшанда мен уларга бу футболчини олмасликни маслаҳат бергандим. Коблаш "Насаф" билан уч ой ўтмасдан хайрлашди. Менинг сўзларим якунда тўғри бўлиб чиққанига бу ҳам мисол.
Максим Шацких? Макс ҳозирда эркин агент. Шацких Украинадаги молиявий қийинчиликлар туфайли ҳаваскор клуб "Рух"да Александр Алиев билан биргаликда ўйнаб турганди. Айни пайтда Максга Англиянинг биринчи лига жамоаларидан таклиф бўлмоқда. Бу таклифни ўрганиб чиқяпмиз. Шунингдек, Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкинлигини инкор этмайман. Қайси жамоада эканлигини айта олмайман", - дейди футбол агенти Сефер Алибаев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика