UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  1 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  24 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4

Сефер Алибаев: "Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкин" Янгиликлар

Сефер Алибаев: "Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкин"

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких, "Бунёдкор" жамоаси собиқ футболчиси Олександр Пишур каби ҳужумчиларнинг агенти Сефер Алибаев бир қатор мавзуларда ўз фикрларини билдирди.


"Ўзбекистон чемпионатида яхши легионер ҳужумчилар ўйнаши мумкин. Бироқ юқори даражадаги футболчилар бу чемпионатда келишни истаймайди. Уларнинг талаблари ҳам жуда катта. Ўзбек клубларининг молиявий аҳволи уларни сотиб олишга йўл қўймайди. Баъзи футболчилар ёшроқ пайтида кучлироқ лигаларда тўп тепишни исташади. Аммо Ўзбекистон чемпионати ҳам кўпчилик ўйлагандек осон лига эмас. Олександр Пишур Ўзбекистон чемпионатида тўп тепганидан сўнг, фикри ўзгарди. Пишур "Бунёдкор"га келишидан олдин Ўзбекистон чемпионатини кучсиз деб ўйлаганди демайман. Аммо унинг тасаввурида бироз осонроқдек кўринган. Келиб, ўйнаб, кейин фикри ўзгарди. Чунки ҳамма ерда Ўзбекистон футбол ўйнашни билмайди дейишади. Охирги вақтларда Ўзбекистон чемпионатида легионер ҳужумчилар деярли қолмади. Қаранг, йўқ. Тўғрими? Сўнг уч йилда кучли легионер ҳужумчилар деярли келмай қўйишди. Ҳозир жамоалар асосан ҳимоячиларни олишмоқда. Ўзбек жамоаларининг деярли барчасида марказий ҳимоячиси легионер футболчи.

Пишур ва "Бунёдкор" воқеаси? Пишур "Бунёдкор"да муаммога дуч келмаган. Шунчаки Лушан уни таркибга киритмай қўйганди. Шу боис Пишур жамоадан кетганди. Айни пайтда мижозим "Навбаҳор"да. Лекин ҳали Пишур "Навбаҳор" билан расман шартнома имзолагани йўқ. Умуман сўнгги йилларда Ўзбекистонда легионер ҳужумчи қолмади. Фақат Пишур ҳозирда яна қайтиши мумкин. Ўтган йили Коблаш "Насаф"да ўйнаб кета олмади. Ўшанда "Бунёдкор" ҳам Коблашни олишни истаганди. Тўғрисини айтаман, ўшанда мен уларга бу футболчини олмасликни маслаҳат бергандим. Коблаш "Насаф" билан уч ой ўтмасдан хайрлашди. Менинг сўзларим якунда тўғри бўлиб чиққанига бу ҳам мисол.
Максим Шацких? Макс ҳозирда эркин агент. Шацких Украинадаги молиявий қийинчиликлар туфайли ҳаваскор клуб "Рух"да Александр Алиев билан биргаликда ўйнаб турганди. Айни пайтда Максга Англиянинг биринчи лига жамоаларидан таклиф бўлмоқда. Бу таклифни ўрганиб чиқяпмиз. Шунингдек, Шацких янги мавсумни Ўзбекистонда бошлаши мумкинлигини инкор этмайман. Қайси жамоада эканлигини айта олмайман", - дейди футбол агенти Сефер Алибаев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика