UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  3 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  9 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  114 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Саудия клуби Амрабатни Европа клубларидан "айнитмоқчи" Янгиликлар

Саудия клуби Амрабатни Европа клубларидан "айнитмоқчи"

Саудиянинг “Ал Аҳли” клуби “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат учун курашга киришди ва 26 ёшли футболчини Европанинг топ клубларидан "илиб кетишга" ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва "Атлетико Мадрид" клублари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Манба берган хабарга кўра, "Ал Аҳли" сўнгги кунларда марокашлик футболчининг трансфери устида қаттиқ ишламоқда. Клуб раҳбарияти Софьяннинг акаси Нордин Амрабат билан бир неча учрашувлар ўтказди ва шу тариқа футболчини трансферга кўндиришга ҳаракат қилди. Бироқ, айни дамда, Европадан келган вариантлар футболчи учун устувор бўлиб қолмоқда.

2022/2023 йилги мавсум Амрабат "Фиорентина" учун барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, битта голга ассистентлик қилган. Футболчининг Флоренция клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика