Саудия Арабистонининг икки клуби Де Хеа билан шартнома имзоламоқчи
30 июл 2023 20:35
Янгиликлар
Саудия Арабистонининг икки клуби Де Хеа билан шартнома имзоламоқчи
Клуб номлари аниқ айтилмаган бўлса ҳам бу хабар Фабрицио Романо томонидан маълум қилинди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турган дарвозабон Давид Де Хеанинг хизматларига Саудия Арабистонининг икки клуби қизиқмоқда. Ҳозирча улар қайси жамоа экани маълум қилинмади. Бироқ томонлар музокараларни давом эттиришмоқда.
"Бавария" жамоаси ҳам бир ҳафта олдин Де Хеа билан боғланганди. Бироқ, немис клуби Давид Райя вариантига тўхталганди. Ҳозирга келиб эса ушбу музокара ҳам муваффақиятсизликка учраган.
Маълумот учун, Де Хеа ўтган мавсум якунлангач, МЮ ни эркин агент сифатида тарк этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар