Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди
04 авг 09:39
Янгиликлар
Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди
"Рома" ҳимоячиси Сауд Абдулҳамид фаолиятини Францияда давом эттиради.
Римликлар ҳимоячисини "Ланс"га ижарага берди. Франция клуби ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқига эга. Сауд "Ланс" таркибида 23-рақамда ҳаракат қилади.
Маълумот учун, "Рома" Сауд Абдулҳамидни 2024 йилда сотиб олганди. Футболчи ТОП-5 чемпионатида ўйнаган илк саудиялик сифатида тарихга кирганди.
Ҳимоячи ўтган мавсум Рим клубида 10 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар