UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  84 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Саудия Арабистони Европа чемпиони билан биргаликда Жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин Янгиликлар

Саудия Арабистони Европа чемпиони билан биргаликда Жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин

Саудия Арабистони 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Арабистон ярим оролининг энг йирик давлати бошқа давлат билан қўшма ариза топширишни режалаштирмоқда ва Италия Саудия Арабистонининг шеригига айланиши мумкин.

АҚШда жойлашган Boston Consultancy Group консалтинг компанияси бу борада Саудия Арабистонига ёрдам беради ва ҳамкорликнинг турли хил вариантларини таклиф этади. Шулардан бири Миср ва Марокаш билан биргаликда қўшма ариза тошпириш ҳисобланади.

Бироқ ушбу танлов турнирнинг тижорат муваффақияти, мамлакатлар иқтисодиётига таъсири ва мусобақа хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли эҳтимолдан йироқ бўлиши мумкин.

Шу сабабли, Европа чемпионлари Саудия Арабистони учун янада фойдали шерик бўла олади ҳамда Италия араб мамлакати учун энг муносиб номзод ҳисобланади. 

Икки мамлакат ўртасида бизнес, дипломатик ва спортга оид алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойида Саудия Арабистони Италия Суперкубогига мезбонлик қилади.

Аввалроқ 2030 йилги мундиалга Буюк Британия ва Ирландия, шунингдек, Испания ва Португалия қўшма аризалар топширишни режалаштираётгани маълум бўлганди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика