UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  0 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  3 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  5 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  2 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  16 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  18 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  18 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов фикрларини билдирди.

"Авваламбор, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги беш йил ичида илк маротаба кўплаб томошабинлар билан жозибадорлик касб этган ўзгача атмосфера гувоҳига айландим. Бугун жамоавий услубда йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказдик. 0:9 ҳисобидан кейин кўплаб танқидларга дуч келдик. Футболда бундай ҳодиса бўлиб туради, бунга баҳона келтирмоқчи эмасман. Бизга энг катта кучни стадионни тўлдирган ишқибизолар беришди. 

Бенземадек юлдуз футболчиларни қуриқлаш мобайнида дастлаб ҳаяжон бўлди. Шунга қарамай, бундай ўйинчиларга қарши икки ҳисса кўпроқ куч билан майдонга чиқасиз. Улар чиндан моҳирона ўйин намойиш этишади. Бироқ ҳаяжонни енгиб, имкон даражасида қаршилик кўрсатдик. 

Ҳозирги ҳолатда чемпионатда муҳим учрашув бизни кутиб турибди, ундаги ғалаба совриндорлар қаторидан ўрин олишимизни таъминлайди. Бироқ бугунга қадар бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ. "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда томошабинлар сони кўп бўлишини билардик, шу боис уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. "Насаф"га қарши беллашув ҳақида энди бош қотирамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Хориждан таклифлар келмоқда. Бироқ клуб билан 31 декабрга қадар шартномам бор, келажагим тўғрисида кейинроқ ўйлаб кўраман", – деди 29 ёшли футболчи.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика