UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  0 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  0 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  6 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  14 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  12 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81

Самвел Бабаян: "Мураббийлар штабидагилар менга ёрдам беришади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Мураббийлар штабидагилар менга ёрдам беришади"

Хабар берилганидек, кеча "Пахтакор" клуби акциядорлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда жамоа бошқарув тизимида ўзгариш бўлгани маълум қилинганди.
Унга кўра, "Пахтакор" президенти Ботир Раҳимов акциядорлар билан келишган ҳолда бош мураббий лавозимидан воз кечиб, жамоа бошқарув тизими, клуб ва академиянинг натижалари учун асосий жавобгар шахс сифатида Самвел Бабаянни тасдиқлади. Демак, бундан буён жамоаларнинг натижаларига Самвел Вячаславлович масъул бўлади. Шу кунгача вице-президент сифатида ишлаб келаётган Бабаян "CA"га қисқача интервью берди.

- Самвел ака, ўзбек футболи учун янгилик бўлган ҳолат ҳақида маълумот берсангиз.
- Бундай тизим Европада оммалашган. Яъни клуб менежери клуб академияси, бошқарув тизими, асосий жамоа натижаларига жавобгар бўлади. Клубимиз акциядорларининг йиғилишида шундай қарорга келинди. Ўзингиз айтганингиздек, футболимиз учун бу янгилик бўлди. Бу ўзгариш ўзини қай даражада оқлашини вақт кўрсатади.

- Машғулотларни ким ўтказади?
- Мураббийлар штабидагилар бу борада менга ёрдам беришади.

- Ўйиндан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманларида ким иштирок этади?

- Буни ўйлаб кўрамиз, балки ўзим қатнашарман.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика