UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  0 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  2 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" Янгиликлар

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Саад Ал Шеҳри фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ассалому алайкум. Бугунги учрашув қийин ўтиши кутилганди. Кеч келганимиз ҳам таъсир қилди. Натижа қониқарли. Асосий мақсад кейинги иккита учрашувда ғалаба қозониш. Биринчи учрашувни кучли рақибга қарши ўтказганимиз ҳам фойда берди. Навбатдаги баҳсларда хушёрроқ ўйнаймиз. 

- Таиланддаги Осиё чемпионати сизнинг мураббийлгигингиздаги терма жамоа бизнинг U-23 терма жамоамизга қарши ўйнаган ва ғалаба қозонган эди. Бугун улардан бир неча ёш кичик бўлган терма жамоа билан ўйнадингиз. Улар ўртасидаги фарқни айта оласизми? Қайси бири кучлироқ?

- Албатта тўғрисини айтсам, бу - янги авлод. Ўзбекистонда ҳамиша кучли ёшлар етишиб чиққан. Турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларга қарши ўйин доим қийин кечади. 

- Саудия Арабистони ёшлари гол урганидан сўнг ўйинни пасайтириб юбориши нима билан боғлиқ?

- Бугунги учрашув муҳим, лекин натижа томондан аҳамиятли эмасди. Боиси бугунги очко ҳисобга олинмайди. Шу боис бугун кўпроқ ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Асосий ижрочиларни навбатдаги баҳсга олиб қўйганмиз".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика